Шанба куни эрталабки соат 10:00 да "Қўйлиқ” бозори яқинида
газбалон ёрдамида ҳаракатланадиган «Нексия» русумли автомобиль портлаб кетди.
Гувоҳларнинг сўзларига қараганда портлаш оқибатида атрофда яна тўртта
автомобиль: иккита «Нексия», «Лассети» ва «Дамас» автомобиллар шикастланган, бу
хақда Podrobno.uz хабар беради.
Воқеа жойига зудлик билан ўт ўчирувчилар бригадаси, хуқуқни
ҳимоя қилиш органлари ходимлари ҳамда тез ёрдам машиналари етиб келишган. Айни
дамда портлаш сабаблари аниқланмоқда.
Мутахассисларнинг сўзларига қараганда, бундай портлашлар
ускунанинг нотўғри ўрнатилганлиги ҳамда газнинг сифатсизлиги оқибатида содир
бўлиши мумкин.