Бу йилги «Оскар» ғолиблари 2-мартда аниқланади. Ҳозирча,
номзодлар билан батафсил танишиш имконимиз бор. "Йилнинг энг яхши фильми”
номинацияси бўйича қуйидаги фильмлар даъвогарлик қилади:
"12 йил қуллик”, "Американча қаллоблик”, "Капитан Филлипс”,
"Гравитация”, "Филомена”, "Уол-стрит бўриси”, "У”, "Даллас харидорлари клуби”,
"Небраска”.
АҚШ киносанъати Академияси эълон қилган асосий номинациялар
бўйича номзодлар:
"Йилнинг энг яхши режиссёри”
Дэвид О. Рассел ("Американча қаллоблик”), илмий-фантастик
картина – "Гравитация” учун "Олтин глобус”ни қўлга киритган мексикалик режиссёр
Альфонсо Куарон, Александр Пейн ("Небраска”), Мартин Скорсезе ("Уолл-стрит
бўриси") ва Стив Маккуин ("12 йил қуллик").
"Энг яхши драматик актёр”:
Брюс Дерн ("Небраска”), Леонардо Ди Каприо ("Уолл-стрит
бўриси"), Мэтью Макконахи ("Даллас харидорлар клуби"), шундай
йўналишда яқинда "Олтин глобус”да тақдирланган актёр Чиветель Эджиофор
("12 йил қуллик”), Кристиан Бейл ("Американча қаллоблик").
"Энг яхши драматик актриса":
Эми Адамс ("Американча қаллоблик"), Кэйт Бланшетт
("Жасмин"), Сандра Буллок ("Гравитация"), Жуди Денч
("Филомена") ва Мерил Стрип ("Август").
"Энг яхши хориж фильми” бешталигига киритилганлар:
"Синган айлана”, "Ов”, "Буюк гўзаллик”, "Йўқолган
сурат”, "Умар”.
"Оскар”нинг олтин ҳайкалчалари 86-тақдимот маросимида
Лос-Анжелесда баҳорнинг иккинчи кунида ғолибларга топширилади. "Оскар” тақдирини
АҚШ киносанъати академиясининг 5856 та аъзоси ҳал қилади.
Жасур ҲАМРОЕВ