Лос-Анжелесда "Оскар” мукофоти тақдирлаш маросими ниҳоясига
етди. Бу йил "Оскар”нинг бош мукофоти "Энг яхши фильм” номинацияси "Қулликнинг
12 йили” картинасига насиб этди.
"Энг яхши актириса” номинациясида мукофот "Жасмин”фильмидаги роли учун Кейт
Бланшеттга топширилди. Энг яхши иккинчи даражали актриса номинацияси
"Қулликнинг 12 йили” фильми учун Лупита Нионгога насиб қилди. Мэттью Макконехи
"Далласлик ҳаридорлар клуби” фильмидаги роли учун энг яхши актёр деб тан
олинди. Энг яхши иккинчи даражали актёр мукофоти ҳудди шу фильмдаги роли
учун Жаред Летога берилди.
Энг яхши тўлиқ метражли анимацион фильм номинациясида "Музюрак” ғолиб бўлди.
Шунингдек фильм энг яхши қўшиқ номинациясида ҳам энг яхши деб
топилди. Энг яхши қисқа метражли фильм – "Гелий”. "Оскар”нинг бир
йўла олтита мукофотини "Гравитация” фильми қўлга киритди.
"Оскар” ҳайкалчаси "Энг яхши режиссёр” номинациясида "Гравитация” учун Алфонсо
Куаронага топширилди. "Энг яхши сценарий" Спайк Жонзга "У” учун, чет
тилидаги энг яхши фильм мукофоти эса "Буюк гўзаллик" картинасига берилди.
Леонардо Ди Каприо бу йил ҳам "Оскар”сиз қолди, аввалроқ актёрнинг исми
ҳайкалчалардан бирига ёзилаётгани ҳақидаги хабар ОАВларда тарқалган эди.
Бу йил тўртинчи бора актёрнинг номзоди ғалаба қозона олмади.