Лондонда миллионерлар энг кўп бўлган шаҳар деб топилди. Бу ҳақда New World Wealth компанияси ўтказган тадқиқот ҳисоботлари кўрсатмоқда.
Экспертлар фикрича, британия пойтахти аҳолисининг 3 фоизи бир миллион АҚШ долларидан ортиқ миқдорда маблағга эга.
Компаниянинг қайд этишича, Лондон Европанинг молиявий маркази сифатида дунё бўйлаб барчанинг эътиборини тортади.
Мультимиллионерлар – ҳисобида камида 10 миллион АҚШ долларига эга бўлганлар сони бўйича эса Лондон Гонконг ва Нью-Йоркдан ортда қолмоқда.