Бугун 1 июль, агар ёдингизда бўлса бугун
"Ўздунробита" ХК МЧЖ мулкининг ким ошди савдоси ўтказилиши ҳақида
бергандик. Демак бугун соат 11да Ўзбекистонда биринчи рақамли уяли алоқа
оператори бўлган ва кейинчалик қатор жиноий ҳаракатлари учун лицензияси бекор
қилиниб, банкрот деб эълон қилинган "МТС-Ўзбекистон"нинг
қиймати 600 млрд. сўмлик мулклари сотувга қўйилади.
Хўш, бугун МТС Ўзбекистоннинг мулклари КИМга насиб қилади, КИМ Ўзбекистондаги
йирик оператор ўрнини эгаллайди, КИМ юртимиз уяли алоқа бозорига кириб келади?
КИМ Ucell ва Beeline рақобатчи бўлади? КИМ мижозларга сифатли ва янги
даражадаги уяли алоқа хизматини таклиф этади?
Албатта ушбу саволлар, бугун кўпчиликни қизиқтираётгани бор
гап. Аввал тарқатилган башоратларга кўра "Ўздунробита" мулкига
Жанбуий Кореянинг KT компанияси эгалик қилиши мумкин. Айнан ушбу компания
Ўзбекистон уяли бозорида фаолият юритиш истагини билдирган, дейилади интернетда
тарқатилган хабарларда. Бироқ, бунинг қанчалик ҳақиқат эканини яқин кунларда,
балки соатларда билиб оламиз.