Хитойда ўзини Цин сулоласи маликаси дея атаётган 48 ёшли аёл қўлга олинди, дея хабар бермоқда “Синьхуа” агентлиги.
У ўзининг императорлик оиласига тегишли эканлигини исботлаш учун сохта доллар пачкалари ва қалбаки тилла қуймалардан фойдаланган. Фирибгар “Нигерия спами” номли классик усул асосида ҳаракат қилган.
У Цин сулоласига мансублигини тасдиқлаган ва оиласига тегишли Юньнан ва Сичуанл провинциялари ҳудудида яширинган хазиналарни қайтаришга ёрдам сўраган. Хазинанинг умумий қиймати 175 миллард, яъни 29 миллард доларни ташкил этармиш.
Аёл ушбу бойликни хазинани қайтаришда унга моддий ёрдам кўрсатганлар билан бўлишиб олар экан. Яна тўрта марта кўпи билан.