Бугун Хитойнинг шимоли-ғарбида жойлашган Синьцзян-Уйғур
автономном туманида 7,3 магнитудали зилзила содир бўлди.
Табиий офат оқибатида 350 бинога шикаст етган. Илк ер ости силкиниши
маҳаллий вақт билан соат 17:19 да содир бўлган. Хитой сейсмологик
марказининг маълумотларига кўра, зилзила эпимаркази Куньлунь тоғларида
аҳоли яшаш худудидан анча йироқда бўлган.
Биринчи силкинишдан сўнг кетидан бир нечта афтершоклар рўй ерган.
Воқеа жойига ишчи гуруҳ чиққан, ҳозирча қурбонлар ҳақида маълумот йўқ.