ХХР статистика давлат бошқармасининг маълумотларига кўра,
2013 йилда мамлакатда 16,4 миллион янги фуқаро дунёга келган, 9,72 миллион
аҳоли оламдан ўтган. Табиий ўсиш 0,49% ташкил қилган.
Бунда аҳоли сони (Гонконг, Макао ва Тайванни ҳисобга олмаганда) 6,68
миллион кишига ўсган ва 1,36 миллиардни ташкил қилган. Жинсий
тузилмани кўриб чиқадиган бўлсак, эркаклар аввалгидек кўпчиликни ташкил қилади
— 697,28 миллион, аёллар эса 663,44 миллион.
Меҳнатга лаёқатли ёшдагиларнинг сони (16 дан 59 ёшгача) 2013 йилда 2,44 миллион
кишига камайди ҳамда 919,54 миллионни ташкил қилди (умумий аҳоли сонининг
67,6%). Кекса одамларнинг сони 202,4 миллиондан ошди (Хитой
аҳолисининг 14,9%).
Таъкидлаш жоизки, АҚШ аҳолисини ҳисобга олиш бюроси томонидан 2014
йилнинг 1 январ ҳолатига ер аҳолиси сони 7 миллиард 137 миллион 577 минг
750 кишини ташкил қилди. Бир йилда сайёрамиз 77 миллион 630 минг 563
кишига кўпайган. Асосий ўсиш Ҳиндистон, шунингдек Хитой, Нигерия, Покистон
ва Эфиопия ҳисобига кузатилган.
|