Дунёда энг кўп олтин ҳарид қилган мамлакат Хитой бўлди. Бу
GFMS компанияси тадқиқотлари натижасида аниқланди.
Ташкилотнинг маълумотларига кўра, ХХР 1189,8 тонна қимматбаҳо металл ҳарид
қилган. Бу 2012 йилдан 32 фоизга кўп. Ҳарид қилинган олтиннинг 724 тоннаси
заргарлик буюмларини ишлаб чиқаришга ишлатилган.
Маълум бўлишича, Хитой заргарлик буюмларини ишлаб чиқаришда илк бор
Ҳиндистонни ортда қолдирган. Бу мамлакат 2013 йилда 987,2 тонна олтин ҳарид
қилган. Бу 2012 йил кўрсаткичидан беш маротаба кўп.
ХХР сўнгги йилларда олтин ишлаб чиқаришда етакчилардан бири бўлди. GFMS
тахминларича, 2012 йилда ХХР 413,1 тонна олтин қазиб олинган, бир йил
олдин эса — 371 тонна.