Хитойда “Калмэджи” тайфуни оқибатида 6 млн киши жабрланди
Хитой жанубида кузатилган “Калмэджи” тайфуни оқибатида Хайнань, Гуандун ва Гуанси-Чжуан провинцияларида 5,97 млн киши жабрланди.
Хитой Халқ Республикасининг қуруқчилик ва сув тошқинлари билан курашиш давлат штабининг маълум қилишича, табиий офат етти кишининг умрига зомин бўлган, бир киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.
Ташкилот ҳисоботида ёзилишича, юқорида айтилган ҳудудларда 668 минг гектар экин майдонларини сув босган, 1,6 минг та уй вайрон бўлган. Шунингдек,табиий офат аэропорт ҳамда темир йўллар фаолиятини тўхтатишига сабаб бўлди.