Facebook ижтимоий тармоғи 19 феврал куни WhatsApp мессенжерини 16 миллиард долларга сотиб олиши ҳақида эълон қилди, бу ҳақда Agence France-Presse хабар беради.
Гап Facebook компанияси тарихидаги энг йирик шартнома ҳақида кетмоқда. Тез орада ёпилиши режалаштираётган келишув доирасида WhatsApp эгалари Facebook’нинг умумий қиймати 12 миллиард долларли акцияларини олади, яна тўрт миллиард доллар нақд пул шаклида берилади.
Бундан ташқари келишув шартларига асосан WhatsApp ходимлари ва эгалари яна тўрт йилдан сўнг қиймати уч миллиард долларли Facebook акцияларини олади.
Facebook компанияси WhatsApp’ни сотиб олиши ҳақидаги хабар 2012 йилда пайдо бўлган, аммо улар ўз тасдиғини топмаган.
Бугунги кунда WhatsApp фойдаланувчилари сони 450 миллиондан ортиқни ташкил қилди.