Конго Демократик Республикасининг шимолий қисмида илк бор Эбола вируси билан касалланганлар аниқланди. Бу ҳақда КДР соғлиқни сақлаш вазирлигига асосланиб Reuters агентлиги хабар бермоқда.
Вазирнинг маълум қилишича, саккиз нафар фуқаронинг Эбола билан касалланганлиги гумон қилинган, улардан икки нафарига Эбола ташҳиси қўйилган.
Аввалроқ, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Эбола вируси оқибатида ҳалок бўлганлар сони 1427 нафарга етгани ҳақида маълум қилганди. Вируснинг тарқалиши сабабли Кот-д'Ивуар, Сенегал ва Кения давлатлари Либерия ҳамда Гвинея билан чегараларни ёпиб қўйишди