Хитойнинг Umeox компанияси энг ингичка смартфон ишлаб
чиқариш бўйича пойгага қўшилишга қарор қилди. Шу йид ёзда компания корпусининг
қалинлиги 5,6
миллиметр келадиган X5 моделини тақдим этади.
Янги смартфон ҳақида деярли ҳеч қандай маълумот йўқ. Фақат
унинг ташқи ўлчамлари (118х60х5,6 мм), шунингдек операцион тизими талқини —
Android 4.2 (Jelly Bean) эканлиги маълум. Ускунанинг ички хусусиятлари сир
тутилмоқда. Umeox X5 июл ойида сотувга чиқиши кутилмоқда.
Ингичка смартфон ишлаб чиқариш бўйича қатор Хитой
копманиялари - Oppo, Huawei, Vivo, Alcatel ва бошқалар ўзаро рақобатга
киришган. Жумладан, Huawei июнда 6,2 миллиметрли Ascend P6 смартфонини
чиқармоқчи.
Ҳудди шу ойда Oppo яна ҳам ингичка корпусли — 6,13
миллиметрли смартфон чиқаради. Аммо Huawei ёки Oppo пешқадамлар сифатида узоқ
қолишмайди, сабаби Umeox X5 рақибларидан 0,53 мм.га ўзиб кетиши
мумкин.
Manba:darakchi.uz