Mozilla 25 долларлик смартфон ишлаб чиқаришга ваъда берди
Firefox браузерини ишлаб чиқарган Mozilla компанияси нархи
$25 бўлган смартфон ишлаб чиқаришга ваъда берди.
Барселонада бўлиб ўтган халқаро мобил конгрессида Mozilla компанияси чипсет
ишлаб чиқарувчи Хитойнинг Spreadtrum компанияси билан ҳамкор бўлганликларини
маълум қилди. Компания вакилларининг айтишича, смартфон ишлаб чиқарувчилар
iPhone билан рақобатлаша оладиган моделлар ишлаб чиқаришади. Бу эса
смартфонларнинг нархи ошишига олиб келади.
Компания ривожланиб бораётган мамлакатлар аҳолисининг барчасида ҳам смартфон
сотиб олишга имконият йўқлигини эслатиб ўтди.
Mozilla компаниясининг ушбу арзон сматфони қачон ишлаб чиқарилиши айтилмаган.