Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » SEVGI DUNYOSI

Birgina so‘z nikohni saqlab qolganligi haqida hikoya

Оилавий ҳаёт доим ҳам бахтли, хафагарчиликларсиз кечавермайди. Аммо уни яхши томонга ўзгартириш барчамизнинг қўлимиздан келади, деб ҳисоблайди машҳур америкалик ёзувчиРичард Пол Эванс. Биз ҳам унинг фикрига батамом қўшиламиз.

— Катта қизим Женна яқинда менга шундай деди: “Кичкина вақтим сиз билан онам ажрашиб кетишларингиздан жуда қўрқардим. Бироқ 12 ёшга тўлганимда ажрашганингиз яхшидир балки, деб ўйлаб қолдим. Ахир доим жанжаллашардингиз!” Кулиб қўйиб яна давом эттирди: “Шунга қарамай, келишиб яшаб кетганингиздан жуда хурсандман”.
Узоқ йиллар давомида аёлим Керри билан жанжал остида яшадик. Орқага қараб ўйлайман, ўзи қандай қилиб турмуш қуришга қарор қилган эканмиз-а?! Ахир феъл-атворимиз бутунлай бошқача эди. Биргаликда қанча кўп яшар эканмиз, шунча кўп низога боравердик. Бойлик ва шуҳрат ҳаётимизни осонлаштирмади. Аксинча, муаммолар фақат кўпайди. Биз шунчалар кўп жанжаллашар эдик-ки, биргаликдаги хотиржам ҳаёт нималиги ёдимиздан чиқиб кетган эди. Никоҳимиз бузилиш арафасида эди ва ажрашишни бир неча марта муҳокама қилганмиз.
Мен сафарда эдим. Биз бу сафар ҳам Керри билан телефон орқали уришиб қолдик. У гўшакни қўйди. Мен ғазабда эдим, кучсизлик, чуқур ёлғизликни ҳис қилардим. Сабр косам тўлганини тушиниб етдим, бошқа чидолмасдим. 
Шунда мен Худога мурожаат қилдим. Билмадим, ғазабдан бақириб айтган сўзларимни дуо деса бўладими, аммо улар менинг ёдимда абадий сақланиб қолган. Мен Атланта шаҳридаги меҳмонхонада душода туриб, Худога нола қилардим, бу никоҳ хато эканлигини таъкидлар ва бошқа бундай яшай олмаслигимни айтардим. Ҳа, ажрашиш фикри менга умуман ёқмасди, бироқ биргаликдаги ҳаёт мени чарчатиб юборганди. Ғазабдан ташқари, мен гангиб қолгандим. Нега Керри билан ҳаётимиз бунча оғирлигини тушунолмасдим. Қалбим тубида билардим – аёлим яхши одам. Мен ҳам яхшиман. Нега унда биз келишиб яшай олмаймиз? Нега феъли меникига умуман ўхшамайдиган аёлга уйландим? Нега у ўзгаришни истамайди?
Ахийри, ҳолдан тойиб, руҳим синиб, душнинг ўзида полга ўтириб олдим, йиғлаб юбордим… Умидсизлик зулматидан йилтираб нур кўринди: сен уни ўзгартира олмайсан, Рик, сен фақат ўзингни ўзгартиришинг мумкин. Эртаси куни уйим остонасида аёлим мени совуққонлик билан кутиб олди. У менга ҳатто қиё ҳам боқмади. Ўша кеча бир-биримизга жуда яқин ва шу билан бирга жуда узоқ ётган кроватимизда, энди нима қилишим кераклигини англадим.
Эртаси куни эрталаб кроватда вақтимиз Керрига қараб ўгрилдим ва сўрадим:
— Бугунги кунинг яхши ўтиши учун нима қилай?
Керри менга жаҳл билан қаради:
— Нима?
— Бугунги кунинг яхши ўтиши учун нима қилай?
— Ҳеч нима, — сўзимни бўлди у. – Нега сўраяпсиз?
— Чунки мен жиддий айтяпман, — дедим мен. – Мен шунчаки бугунги кунинг яхши ўтиши учун нима қилишим кераклигини билмоқчиман.
У менга яна совуқ нигоҳ ташлаб:
— Нимадир қилмоқчимисиз? Яхши, унда ошхонани ювиб чиқинг.
Аёлим мени жаҳлдан портлаб кетади деб ўйлади, шекилли. Мен эса бош чайқаб, “яхши” дедим. Туриб ошхонани тозаладим.
Эртаси куни ҳам худди шу саволни бердим:
— Бугунги кунинг яхши ўтиши учун нима қилай?
— Гаражни тозалаб қўй.
Чуқур нафас олдим. Ўша куни ишим жуда кўп эди. Аёлим буни жаҳлим чиқиши учун атайлаб айтганини тушунардим. Аммо мен яна “яхши”, дедимда ишга киришдим. Туриб икки соат гаражни тозалаб, уни тартибга келтирдим. Керри нима дейишни билмай қолди. Янаги тонгни қарши олдик.
— Бугунги кунинг яхши ўтиши учун нима қилай?
— Ҳеч нима! – деди у. – Сиз ҳеч нима қила олмайсиз. Бас қилинг буни, илтимос.
Мен эса буни тўхтата олмаслигимни, ўзимга сўз берганлигимни айтдим. — — Бугунги кунинг яхши ўтиши учун нима қилай? 
– Нега бундай қиляпсиз? 
– Чунки сен мен учун қадрлисан. Оиламиз ҳам қадрли.
Кейинг кун эрталаб мен бу саволни яна бердим, кейингисида ҳам. Иккинчи ҳафтанинг ўрталарида мўъжиза юз берди. Шу саволни берар эканман Керрининг кўзлари ёшга тўлди, у йиғлай бошлади. Тинчлангач, аёлим деди: “Шу саволни беришни бас қилинг. Муаммо сизда эмас менда. Мен билан яшаш оғирлигини биламан. Нега ҳалигача мен билан эканлигингизга тушинолмайман”.
Унинг кўзларига қарадим. “Чунки сени севаман, — дедим мен. — Кунинг яхши ўтиши учун нима қилай?”
— Буни мен сиздан сўрашим керак.
— Керак, аммо ҳозир эмас. Ҳозир мен ўзгаришни истайман. Мен учун қанчалик аҳамиятли эканингни билишингни хоҳлайман.
Аёлим бошини кўксимга қўйди.
— Ўзимни аҳмоқона тутганим учун, кечиринг.
— Сени севаман, — дедим.
— Мен ҳам сизни яхши кўраман, — деди у.
— Бугун хурсанд бўлиб юришинг учун нималар қилай, айт?
Керри менга ёқимли қаради:
— Балки бироз вақт бирга бўлармиз? Фақат сиз ва мен.
— Албатта, — дедим кулиб.
Бу саволни Керрига бир ойдан ортиқ бердим. Муносабатларимиз бутунлай ўзгарди. Жанжаллар ҳам тугади. Кейин аёлим бу саволни менга бера бошлади: “Нима қилишимни истайсиз? Сиз учун энг яхши аёл бўлиш учун нима қилай?” Орамиздаги кўринмас девор қулади. Ҳаётдан нима исташимиз ва бир-биримизни бахтли қилиш учун нималар қилишимиз тўғрисида очиқ, мулоҳаза қилиб суҳбатлашардик. Йўқ, биз барча муаммоларни бирданига ҳал қилолмадик. Шундан сўнг, умуман жанжаллашмадик ҳам деёлмайман. Аммо бизнинг жанлалларимиз табиати ўзгарди. Улар камдан-кам ҳолларда бўлиб турарди, уларга илгаригидек ёвуз куч етишмасди. Биз уларнинг кислородини бўғиб қўйдик. Бир-биримизни хафа қилишни истамасдик.
Вақт ўтиши билан, бизнинг ҳаётимизни дарс қилиб кўрсатса бўлишини тушундим. “Кунинг яхши ўтиши учун нима қилай?”, деган саволни турмуш қурган барча инсон бир-бирига бериши керак. Мана шу ҳақиқий муҳаббат. Муҳаббат ҳақидаги ҳикоялар кўпинча “улар узоқ ва бахтли ҳаёт кечиришди” тарзида якунланади. Аммо реал ҳаётда ҳаммаси бошқача. Реал ҳаётда кимнидир шунчаки севишнинг ўзи камлик қилиши мумкин. Баъзида ўзингизга зиён еткизса-да, жуфтингиз бахтли бўлиши учун ҳаракат қилишингизга тўғри келади. Жуфтингни худди ўзингдек қилиб ўзгартиришга уриниш муҳаббат эмас. У севимли инсонинг бахтли бўлиши учун унга сабр билан меҳр кўрсатишингда намоён бўлади.
Керри ва менинг тажрибам барча муаммоли жуфтликлар ҳаётини ижобий томонга ўзгартиради, дея олмайман. Ҳатто, ажрашиш ёқасида турган барча жуфтликлар оиласини сақлаб қолишга ҳаракат қилиши кераклигига ҳам ишончим комил эмас. Аммо ўша тушкунликка тушган кунимда миямга келган фикрдан, менга берилган бу имкониятдан чексиз миннатдорман. Илгаригидай оилам борлигидан ва ҳар тонг ёнимда севимли аёлим мен билан уйғонишидан хурсандман. Ҳатто ўн йиллар ўтган бўлса-да, вақти-вақти билан бир-биримизга “Бугунги кунинг хурсанд ўтиши учун нима қилай?”, деган савол билан мурожаат қилиб туришимиздан кўнглим тоғдай кўтарилади.



Eslatib o‘tamiz, xar yakshanba muxlislar kuni bo‘lib, o‘z muammo yoki ko‘ngil kechinmalari bilan bo‘lishib, keng omma bilan xal qilishga imkoniyatingiz bor.
tarona.net@bk.ru pochtasiga voqea yoki muammoingizni yozib yuborishingiz yoki @TaronaSupportBot manziliga telegramdan voqeangizni yuborishingiz mumkin.
Bunda sizni telefon raqamingiz ko‘rinmasligi va sizni voqeangiz anonim tarzda chop etilishiga kafolat!
Diqqat! Saytga chop etilib bo‘lingan maktub keyin talabga binoan olib tashlanilmaydi!
Voqeangiz sayt orqali keng ommaga chiqishi va xalqdan turli maslaxatlar bo‘lishini bilib turib jo‘natdingizmi, o‘zingiz kutmagan va yoqtirmagan maslaxatni olib keyin olib tashlang deyish mantiqsiz!
Категория: SEVGI DUNYOSI
Просмотров: 21685 | Комментарии: 13 | Рейтинг: 1| Рейтинг: so'z, oila, Nikox
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 13
Yodgora97 juda tasirli afsus bazi narsalardi juda kech chunamiz man umir yoldoshimi kongloga qatiq ozor berip qoyyip uni yoqatim togrisi biz kop uriwsekda uni jonimdan ortiq koraman uni ortka qaytishini juda juda xoxleman mayli uruwip tortiwsekxm birga bosek boldi qigan iwimdan wunaqangi puwaymon boldim togri aytiwkanakan songi puwaymon ozinga duwman
Like | 0
lola-1993 judayam tasirli xikoya balki buni oldinroq oqiganimda oilam buzilmasmidi
Like | 0
Didiwko :p
Like | 0
Muxlisingman Qoyl zo'r hikoya
Like | 0
Jim Chindan ham öylab qarasa wunday.
Ajoyib hikoya ekan.
Kimlar un albatta yaxwi xikoya böladi db öyliman.
Like | 0
jasurrawkchi hikoyaga gap y6, wunaqa ibratli hikoyaladan k6pro b6sa juda yaxwi b6lardi. zero buni 6qib buziliw arafasida turgan oilalar tiklanarmidi. t6xtamela tarona.net adminlari
Like | 0
ShadowFiend 5 Y
Like | 0
sobir1975 oilasini saqlasch uchun asiyat cheksa ham har kimga sabr-toqat bersin olloh! Juda ajoyib va tasirchan voqea!
Like | 0
pianorap Hm z6r hikoya
Like | 0
sitora94 Qoyil judayam tasirli ekan
Like | 0
maftuna Iltimos nega yozganlarim o'zimga ko'rinmaydi Admin javob bering
админtekshiruvdan so'ng ko'rinadi.
Like | 0
maftuna Ajoyib umrim bino bo'lib hali bunaqasini ko'rmagandim.Iltimos tarona.net mana shunaqa  hayotiy voqeali hikoyalarni ko'paytirsalaringiz. Oldindan RAHMAT ishlaringizga OMAD at yes
Like | 0
oxun1992vrn klass
Like | 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 21:10
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное