Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » MAHALLIY HABARLAR (UZB)

Қурбон ҳайити 4 октябрь куни нишонланади

Қурбон ҳайитини 4 октябрь куни нишонлаш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги сайтида эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори:

Муборак Қурбон ҳайитининг халқимиз маънавий ҳаётидаги ўрни ва аҳамиятини эътиборга олиб, миллий-диний қадриятларимизни сақлаш ва улуғлаш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Диний байрам – Қурбон ҳайитини дам олиш куни деб эълон қилиш ҳақида»ги 1991 йил 20 июндаги ПФ-221-сон Фармонига мувофиқ:

1. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг жорий йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 4 октябрь шанба кунига тўғри келиши ҳақидаги мурожаатини инобатга олиб, 2014 йил 4 октябрь дам олиш куни деб белгилансин ва мамлакатимизда байрам сифатида кенг нишонлансин.

2. Республика «Нуроний», «Маҳалла» жамғармалари ва бошқа барча мутасадди идора, жамоат ташкилотлари Қурбон ҳайитининг жойларда тартибли ва юқори даражада, халқимизнинг миллий қадриятларига мос равишда ўтиши учун тегишли тадбирларни амалга оширсин.

3. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Қурбон ҳайитини нишонлаш билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилсин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов 

 
Тошкент шаҳри, 2014 йил 26 сентябрь


Категория: MAHALLIY HABARLAR (UZB)
Просмотров: 4348 | Комментарии: 3 | Рейтинг: 0| Рейтинг: Қурбон ҳайити
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 3
barada kevotgan bayram bilan
Like | 0
barada hammani bayram bilan tabrikliman
Like | 0
Mikki Yurt bowimiz omon buliwsin yurtimiz tinch osmonimiz musaffo bulsin.Xammaga kelyabturgan bayram muborak. ;) ;)
Like | 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 17:45
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное