Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2013 йилда Қурбон
ҳайитининг биринчи куни 15 октябр сешанба кунига тўғри келиши ҳақида қабул
қилган қарорини инобатга олиб, 2013 йил 15 октябр Президент қарорига мувофиқ,
дам олиш куни деб эълон қилинди.
Демак эртага, юртимиздаги жомеъ масжидларида Қурбон ҳайити намози ўқилади.
Қурбон ҳайити намози Тошкент шаҳридаги жомеъ масжидлардаэрталабки соат 07:00 да адо
этилади. Қолган ҳудудларда эса қуёш чиққанидан сўнг 20 дақиқа ўтгач ўқилади.