Қурбон ҳайитининг биринчи куни 15 октябрга тўғри келади
Саудия Арабистони Олий маҳкамаси кеча милодий 2013 йилнинг 6
октябрь куни ҳижрий 1434 йилнинг Зулҳижжа ойининг биринчи кунига тўғри келишини
эълон қилди. Бу хақда Дин ишлари бўйича қўмитанинг матбуот хизмати хабар беради.
Бундан келиб чиқадики, ҳожиларнинг Арафот водийсида
туришлари 14 октябрга, Қурбон ҳайитининг биринчи куни эса 15
октябрга тўғри келади.
Айни кунларда муборак ҳаж ибодатини адо этишни ният қилган
ватандошларимиздан катта қисми – 4000 га якин хожиларимиз Саудия
Арабистонига етиб келдилар. Улардан 1290 га яқини Мадинаи
мунаввара шаҳрида, 2656 зиёратчи Маккаи мукаррамада ибодатларини давом
эттирмоқдалар. Улар Мадинаи мунаввара ва Маккаи мукаррамадада икки
муқаддас масжидда бўлиб, Муҳаммад алайҳиссаломнинг қабрларини зиёрат қилиш ва
Каъбатуллоҳни тавоф қилиш имкониятига эга бўлдилар.