Тниқли режиссёр қўлига кишан солинди! У ҳақиқатан жиноятчими?
Саид Мухторнинг қўлига кишан солишаётганини кўрганларнинг
айримлари бу вазиятни ҳазилга йўйишди, ким янги фильмнинг суратга олиш жарваёни
деб ўйлади, яна айримлар қалтис ҳолат эканини пайқади. "Чимилдиқ” фильмидаги
куёв образи, режиссёр сифатида "Фарёд” фильми орқали танилган Саид Мухторов
жиноят-қидирув ходимлари томонидан иш жараёнида ушланган. Маълумотларга қараганда,
унинг устидан бир неча фуқаролар томонидан шикоят аризалари тушган. Ҳозирча
Мухторов қайси жиноятлари учун жазоланиши номаълум. Ҳаммаси тергов ишлари
якунлангач, ойдинлашади.