Режиссёр Рустам Саъдиев бир йилдан зиёдроқ вақт ўтди ҳамки
янги фильмларини томошабинларга тақдим этмаётган эди...
Режиссёр ижтимоий тармоқлар орқали янги фильм устида иш бошлаганини маълум
қилди. "Севги
балки бу жаннат” номли мазкур картинада ёш актёрлар Йигитали Мамажонов,
Юлдуз Ражабова, Дилноза Умарова иштирокидаги муҳаббат учбурчагини
кўришингиз мумкин.
Фильмда асосан ёш ижодкорлар йиғилган. Ҳар ҳолда Саъдиев танилган чеҳралар
билан зални тўлдирмаслиги ҳам тан олинган ҳақиқат! Дилноза Кубаева, Фаррух
Соипов, Улуғбек Қодиров, Адиз Ражабовдек ижодкорларни ҳам аввалари ҳеч ким
танимасди. Ўша вақтларда ҳам Саъдиев уларнинг илк парвозига имкон берган.
Дарвоқе, режиссёр "Севги балки бу жаннат” фильми тайёр бўлгунга қадар
томошабинларга "Эркатой” номли янги фильмни тақдим этмоқчи. Мазкур фильмда
актёрлардан Улуғбек Қодиров, Дилноза Умарова, Раъно Зокирова, Беҳзод
Муҳаммадкаримов, Дилбар Икромова суратга тушган. Ижтимоий комедия жанрида
суратга олинган картина тез орада катта экран юзини кўриши кутилмоқда.