Бу иш ярим йилдан буён чўзилиб келаётгани эса хонандада
норозилик уйғотди.
Tarona.net - Бундан бир неча ой
илгари хонанда Лола янги фильмга саунтрейк ёзгани ва уни тез кунларда клипи
билан эфирга узатишни режалаштираётгани ҳақида айтган эди. Аммо куни кеча
хонанда билан гаплашганимизда у айнан мана шу қўшиғини омма эътиборига узатиш
муаммо бўлаётганини маълум қилди. Гап шундаки, "Имкон” номли фильм режиссёри
Дилшод Аҳмедов картинани премьера қилган бўлса-да, катта экранга чиқмагунча
клипни эфирга бермасликни талаб қиляпти. Бу иш ярим йилдан буён чўзилиб
келаётгани эса хонандада норозилик уйғотди. "Нима бўлганда ҳам ярим йил олдинги
нарса билан бугунги ҳолатни солиштириб бўлмайди. Анча вақт олдин суратга
туширилган клипни эфирга бериш эса профессионалларга хос иш эмас. Мухлислар ҳам
нотўғри тушуниши мумкин” дейди хонанданинг ўзи.
Мазкур муаммоллар барҳам топгач, Лола ўзининг яна бир янги
қўшиғини мухлислар эътиборига ҳавола этишга тайёрлаб қўйибди.