Бу ҳақда хонанда ўзиниг Facebook’даги расмий саҳифасида ёзиб қолдирди. Хонанданинг ёзишича, Лолани қишки кийимда ресторанга қўйишмаган. Ташқаридаги совуқ ҳаво сабабли совуқ еган Лола устки кийимни ечишдан бош тортган. Хонанда бироз исиниб олгач устки киймини гардеробга топширишини айтишига қарамай, эшикни икки қўли билан тўсиб олган ресторан аёл ходими уни киритмаган. Шундан сўнг хонанда ресторан менежерини чақирган. Аммо, менежер ўрнига гавдали йигит чиқиб, Лолага ҳудди шу талабни қўйган. Хонанда эса ресторанни тарк этиб, фейсбукдаги саҳифасида ресторан ходимларига меҳмонларни кутиб олишни ўрганишлари кераклигини айтган.