Лола реклама қилган Cherry нималиги сир сақланмоқда
Бир неча таниқли инсонлар, санъаткорлар, дизайнерлар ва
клипмейкерларнинг Cherry номи билан олинган суратлари Instagram’даги Cherry
аккаунтига юкланмоқда. Қизиқ, Cherry нима ўзи!?
Биринчилардан бўлиб Cherry номини реклама қилишни хонанда ва
актриса Лола Йўлдошева бошлаб берган эди. Кейинчалик унинг ўзи Cherry’нинг
Instagram’даги аккаунтида берилган саволларга жавоб қайтарди. Шу сабабли биз
Лола билан боғланиб, Cherry ҳақида маълумот олишни истадик.
Лоланинг сўзларига кўра, Cherry ростдан ҳам реклама
қилинаётган маҳсулотга тегишли ном. Бироқ ҳозирча бу ном остида қандай янгилик
бўлиши сир сақланмоқда.
аъзи фойдаланувчилар «бу ширинликлар сотадиган кафе бўлади»
деса, бошқалар «Лола улгуржи тарзда гилос сотишга киришган», демоқда
Қизиқувчилар томонидан «Cherry дўкон ёки кафе номими?» —
деган савол берилган. Лола эса айнан шу саволга аниқ жавоб беришни хоҳламаган
ва Instagram’да «Иссиқ… Ҳар нарсанинг ўз вақти бор, янгиликларни кузатинг», деб
жавоб берган.
«Бу ҳам ‘Якс’га ўхшаган кир ювиш кукуни эмасми?», деб ҳазил
қилганлар ҳам топилди.
Қизиқ, Cherry нима ўзи!? Сиз нима деб ўйлайсиз?