Меню
Поиск
Фотоалбом
Сундтреки
. Qo'rqmas - soundtreck 2
. Ishdagi Ishq - Нас в набитых трамваях
. Bola Uyda yolg'iz-[Один Дома] soundtreck2
. Sevgi Iztirobi (Kara Sevda) - music soundtreck
. Saroy Javohiri-Soundtreck5
. Ko'sem - Beautiful (Turk serial)
. Ko'sem - Soundtreck (Turk serial)
. Vorislar - Soundtreck (serial korea)
. Ziyoda - Oqibat [soundtreck]
. Sherlock Holmes - soundtreck (offical)
. Ayol Qalbi - True Love
. Soundtreck-Великолепный Век
. Vorislar - Serendipity (serial korea)
. Qaqnus - Mal De music
. So'nmas Sevgi - Soundtreck
Главная » Файлы » SHOU-BIZNES HABARLARI

Қайнона-келин мавзусининг чайналмаган нимаси қолди?

Замонавий ўзбек кинематографиясининг тараққиёт йўли масштаб ва мавзулар ранг-баранглиги жиҳатидан кенг қулоч ёзгани рост. Йил давомида ўзбек кино усталари томонидан ўнлаб қисқа ва тўлиқ метражли ҳамда ҳужжатли ва анимацион фильмлар яратилишини ҳам ўзбек кино санъатининг ютуғи дейиш мумин. Аммо, бугун нега томошабин кинодан тез зерикиб қолмоқда, кинотеатрларда умрбоқий асарларни учратиш амримаҳол бўлиб қолди. Мавзу борасида мутахассисларнинг мулоҳазалари билан янги "Шов-шувли мусоҳаба” лойиҳасида танишишингиз мумкин.

 

Рустам Саъдиев, режжисёр: Ўзбек халқига хос меҳр-оқибат, мурувват ва муҳаббат, жамоатчилик маданияти, ўзаро муносабатлар, каттага ҳурмат, кичикларга иззат каби азалий эзгу характерга эга анъана ва удумларимизни тараннум этувчи фильмлар суратга олиш керак. Ғарб мамлакатларидан кириб келаётган айрим минталитетимизга зид ва умуман халқимизга бегона мавзуларни четга суриб, унга қарши курашишни кучайтиришга хизмат қилувчи сценарийларга мурожаат қилиш вақти ҳам келди. Яқинда ТВ каналларининг бири орқали журналист ва мутахассиснинг интервюсини кўриб, очиғи ғазабга тушдим. Журналист томонидан "Севги”га мавзу деб таъриф берилишини режжисёр ҳам жимгина кузатиб, унинг фикрини давом эттирмоқда. Ҳолбуки, севги бу мавзу эмас, туйғу, у барча йўналиш ва жанрларда мелодрама, жангари, комедияда ҳам намоён бўлиши мумкин бўлган туйғу саналади. Демакки, кино санъатининг ривожида мутахассисларнинг саводхонлигини ошириш ҳам жуда катта аҳамият касб этади. Мавзу доирасида кўпдан-кўп қайғуриш, фикр билдириш мумкин. Яқин келажакда ўзбек миллий киноси янада равнақ топишига умид билдириб қоламан!

Дурдона Тўлаганова, режжисёр: Бугунги кинотеатрларга тушаётган аксарият томошабинлар ўсмир, ёшлар ва ўрта ёшлар аудиториясидаги юртдошларимиздир. Уларнинг 70 фоизи эса енгил мавзулар, севги-муҳаббат, оила, турмуш ҳақидаги киноасарларини томоша қилишни маъқул кўришади. Назаримда, болалар киносини ривожлантиришдан бошлаш керак. Бугун ўзбек кино оламида айнан кичкинтойлар учун мўлжалланган филмлар ишлашда оқсаяпмиз. Агар кино тарбия воситаси эканлигини инобатга олсак, назаримда, болалар киносини ривожлантириш, айнан улар учун асарлар яратиш орқали миллий кино санъатимизни янада юксалтириш имкониятига эга бўламиз!

Абдувоҳид Ғанив, режжисёр: Ижодкор сифатида яхши фильм суратга олиш учун ҳеч қандай тўсиқ қолмади деб ўйлайман. Имкониятлар жуда кенг очилган ва фақатгина қаттиқ меҳнат самараси ўлароқ яхши ижодий ишларга эришиш мумкин. Тарихий йўналишларда филмлар суратга олиш вақти етиб келди. Томошабин учун ҳам бу айни муддао бўларди. Шуни ҳам айтишим керакки, бугунги кун томошабини бундан 20 ёки 30 йил олдинги томошабиндан буткул фарқ қилади. Ҳар нарсани ҳам суратга олиб кино деб тақдим этавериш ярамайди. Зеҳнли, танқидни тўғри қўя оладиган кино мухлисларининг сафи кенгайиб бормоқда. Бу ҳам кино санъатининг катта ютуғи деб биламан ва биз режиссёрлар ҳам қўлдан келганча уни юксалтиришга ўз ҳиссамизни қўшиб боришга ҳаракат қиламиз!

 Сиз ҳам мавзу доирасида ўз муносабатингизни билдиринг, шахсий фикрингизни изоҳ шаклида қолдиринг. Кино санъати, мавзулар, ютуқ ва камчиликлар ҳақида мулоҳазаларингизни биз билан ўртоқлашинг. Яна лойиҳа доирасида қайси мавзуларни ўртага ташлашимизни хоҳлайсиз? Эслатиб ўтамиз, "Шов-шувли мусоҳаба” лойиҳасининг кейинги мавзуси плагиат қўшиқлар ва унинг атрофида кечади.

Парвиз ФАТТОЕВ



Категория: SHOU-BIZNES HABARLARI
Просмотров: 3190 | Комментарии: 1 | Рейтинг: 1| Рейтинг: режжисиёр, журналист, Рустам Саъдиев, Қайнона-келин
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 1
nozimaxon Hozirda kinola miriqib tomowa qiliwga arzimidi. Nims un biza chet eli kinolarini qayta qayta k6rib zerikmimizayu uzimizani uzbela yaratgan kinolada tez zerikamiza? Bu faqat birxilida manimcha kn yil b6yi ekranlada faqat taniw qiyofalani uchratamiz. Manimcha birxilidan qochiw kk wundagina bizani uzbela yaratga kinolarixam k6riwga arziguli va kino sanatini yuksaliwiga eriwi mumkin
Like | 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 18:15
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное