2014 йилнинг 18 август куни соат 02:24да «HELPING REALIZATSION» МЧЖ худудида жойлашган тахта бозорида оловдан нотўғри фойдаланиш оқибатида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Хабарда ёзилишича, ёнғин ўз вақтида етиб келган ўт ўчирувчилар томонидан тезда ўчирилган.
“Қурбонлар ва жарохатланганлар йуқ. Ёнғин натижасида 300 м.кв.га яқин тахта ёнган. Ҳозирда зарар миқдори аниқланмоқда”,-дейилади ИИВ хабарида.