Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » DUNYO va JAXON XABARLARI

Tarixdagi eng kutilmagan ajralishlar sanab o‘tildi
New York Daily News газетаси тарихдаги энг ҳайратланарли айрилиқлар рейтингини тузди. Бу рейтинг Барби ва Кен қўғирчоқларининг айрилиқлари кунига бағишланган. Қўғирчоқ жуфтлик 2004 йилда авлиё Валентин кунида бир-бири билан видолашган ва 2011 йилда яна қовушган.   
Барби ва Кеннинг айрилиши бошқа узоқ давом этган чин ёки чин бўлмаган муносабатларнинг барҳам топиши каби кутилмаган ҳодиса бўлганди, деб ёзмоқда газета.
Жумладан, рейтингга мусиқачи Сонни Боно ва қўшиқчи Шер, супермодель Хайди Клум ва қўшиқчи Сил жуфтликлари ҳам кирди. Рейтингдан, шунингдек, қурбақа Кермит ва Мисс Пигги ("Маппет-шоу" қаҳрамонлари), актриса Женнифер Энистон ва актёр Брэд Питт ҳам ўрин олди.
Сонни Боно ва Шер.
Қурбақа Кермит ва Мисс Пигги.
Брэд Питт ва Женнифер Энистон.
Газета баскетболчи Леброн Жеймснинг "Кливленд Кавальерс" жамоаси билан, бейсболчи ва менежер Жо Торрининг "Нью-Йорк Янкиз" жамоаси билан видолашишини ҳам қайд қилиб ўтди.
Леброн Жеймс.
Бундан ташқари, рейтингга "Беверли-Хиллз, 90210" сериали қаҳрамонлари Бренда Уолш ва Дилан Маккей айрилиқлари ҳам кирди.
 


Manba:kun.uz
Категория: DUNYO va JAXON XABARLARI
Просмотров: 8602 | Рейтинг: 0| Рейтинг: kutilmagan, ajrashish, Shou-biznes, Bred Pitt, tarix
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 19:08
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное