Anjelina Joli Bred Pittga ajoyib sovg‘ani taqdim qildi
Интернет нашрларида Анжелина Жолининг турмуш ўртоғига қилган совғаси борасида катта шов-шув кўтарилмоқда. У Брэд Питтга яқинда бўлиб ўтган тўйлари муносабати билан платинадан ишланган хронометр соатини тақдим қилди.
Ушбу соат Швейцарияда соат ишлаб чиқарувчи машхур Patek Philippe компаниясида 1952 йилда яратилган. У бошқа соатлардан фарқли ўлароқ вақтни жуда аниқ кўрсатади. 3 миллион АҚШ доллари баҳосидаги совғага Анжелина “Роллига Нессадан” деб ёздирди. Бу уларнинг “Денгиз бўйида” фильмида ўйнаган қаҳрамонларининг исмлари.
Бунинг сабаби, айни дамда ҳам улар Мальтада денгиз бўйида дам олмоқдалар.