Samsung ўзининг навбатдаги Galaxy S5 сматфонини илк бор 24
феврал куни умумжаҳон мобил конгрессида оммага намойиш қилиши мумкин.
24 феврал куни Барселонада Unpacked туркумидаги кўргазма бўлиб
ўтади. Ўтган йиллардаги Unpacked кўргазмаларида Samsung ўзининг янги моделдаги
смартфонларини тақдим қилиб келган.
Бу йили эса Galaxy S5 тақдимоти бўлиб ўтиши кутилмоқда. Ушбу кўргазмадан сўнг
Galaxy S5 смартфонини қандай бўлиши ҳақида аниқ маълумотларни билиб олиш
мумкин. Компания вакиллари расмий тақдимот ва сотувга чиқиш санасини март ёки
апрел ойларига режалаштиришган. Смартфон Galaxy Gear соатининг иккинчи авлоди
билан бирга тақдим этилади.
Янги моделда эгри сенсорли экран ва бежирим дизайн булиши таҳмин қилинмоқда.