Журналистлардан бири яқинда Навоийда бўлиб
ўтган бир воқеани шундай эслайди:
-Мушоира кечасига Рухшонани таклиф этдик. Меҳмонхонадпа
зерикиб қолмаслигини ўйладик. Унинг юлдузлик касалига чалингани, қўпол
муомаласи шахсан мени ҳайрон қолдирди. Тўғри, у тўйларга бориб, пули кўпайиб қолгандир?
Бироқ, бу ўзгаларга каланпоғлик билан сўзлашиш ҳуқуқини берди дегани эмас-ку?!
Юртбошимизнинг "Юксак маънавият – енгилмас куч” асарида
санъаткорларнинг "юлдузлик” касалига чалиниб, оддий мухлислар қалбини ранжитиши
ҳақида ҳам сўз боради. Рухшона бу китобни мутолаа қилганида ўзига яхшига хулоса
чиқарган бўларди. Умуман, осмонларда сайр қилиб юрган яна бошқа "юлдузлар”
"Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасининг одоб-аҳлоқ юзасидан ўтказган бир нечта давра
суҳбатларида иштирок этганида, омма билан ўйнаб гапирса ҳам, ўйлаб гаплашишни
ўзига одат қилиб оларди! Наҳот, "ўпка босиб” ололмаган хонандаларнинг бугунги аҳволи
бошқаларга дарс бўлмаган бўлса?! Ҳали ҳам кеч эмас...