Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы »

Akfa Media mish-mishlarga chek Qo'ydi...

Ёш хонандаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган "Акфа Медиа” компанияси айни пайтда яна бир янги лойихани амалга оширишни режалаштирган. Яъни, яқин кунларда ушбу компанияда яна бир янги юлдуз порлайди. Ёдингизда бўлса, продьюссерлик марказига қабул қилинган янги  чеҳралар фаолияти билан боғлиқ ҳар хил миш-мишлар тарқалганди. Бугун ўша миш-мишларга аниқроқ ойдинлик киритиш ҳамда айрим саволларимизга жавоб топиш мақсадида Абдураҳмон Позилжонов ҳамда «Акфа-Медиа” хонандаларидан Рухшона, Умидахон ва Сирожиддинларни суҳбатга чорладик.

—"Акфа Медиа”да нима янгиликлар?

 

Абдураҳмон ПОЗИЛЖОНОВ:

—"Акфа Медиа” кенгаймоқда. Рухшона, Сирожиддиндан ташқари яна иккита янги хонанда олганмиз. Шулардан бири бу Умидахон. Умидахонннинг биринчи қўшиғига клип олиниб, уни халқимизга тақдим этдик.

—"Акфа Медиа”нинг режалари ва мақсадлари қанақа?

—Режаларимиз юқорида таъкидлаб ўтганимдек, кўпроқ истеъдодли ёшларимизни қўллаб кувватлаш, элимизни, юртимизни севадиган ва унга чин дилдан содиқ хизмат қиладиган ёш хонандаларни кашф этиш.

УМИДАХОН:

 — Умидахон,  "Акфа Медиа”га сизни ким таклиф этган?

-Февраль ойида "Акфа Медиа”да ўтказилаётган кастинг хақида эшитиб қолдим ва омадимни синаб кўриш мақсадида иштирок этдим.  Лекин бу ердаги иштирокчиларни кўриб аввалига жуда ҳаяжонланганман. Хайъат аъзолари ҳам кўпчилик эди. Бастакорлар, шоирлар, хуллас барча ижод аҳли шу ерда эди, десам хато бўлмайди. Навбатим келгунча мендан олдин иштирок этувчиларни кузатдим. Қатнашувчилар кўплигидан кимнидир кузатишга улгурдим, кимнидир улгура олмадим. Улар орасида турли йўналишга эга бґлган истеъдодлар кўп эди. Мен улар орасида ўзимни кучсиз деб сезардим. Барибир ўта олмасам керак, деган хаёлга бордим. Хатто қайтиб кетсаммикан, деган фикрни ҳам хаёлимдан ўтказгандим. Навбатим келгандан сўнг миллий йўналишда тайёрлаб келган қўшиғимни ижро этиб бердим. Сўнгра барча қатнашувчиларники каби менинг ҳам телефон рақамимни олиб қолишди. Орадан йигирма кун ўтар-ўтмас мени чақириб, кастингдан ўтганимни маълум қилишди. "Акфа Медиа”га келганимдан жуда ҳам мамнунман. Бу ерда барча шарт-шароитлар мавжуд. Бизларга келажакда нафақат санъаткор, балки ҳаётда комил инсон бўлиб етишишимиз учун ҳам одоб- ахлоқ, тартиб-интизом ва тарбиявий дарсларни ҳам мумтазам олиб боришяпти. Ҳеч қаерга югуришнинг ҳожати йўқ. Газета-журналлар билан ахборот-таъминот бўлими шуғулланади. Клиплар билан монтаж бўлими, қўшиқлар ва шоирлар, фотосесия билан фотография бўлими шуғулланади. Хуллас, биз уларнинг маслаҳатларига қулоқ тутамиз. Биз фақат ўз устимизда кўпроқ ишласак бґлгани. Фурсатдан фойдаланиб, "Акфа Медиа”нинг барча ходимларига ўз миннаддорчилигимни билдириб ўтмоқчиман.   Мухлисларга  "Сендадур кўнглим” деб номланган қўшиқни тақдим этдим. Ушбу қўшиқ устоз санъаткор Саодат Қобулова томонидан ижро этилган бўлиб, бу қўшиқни устознинг ёрқин хотирасига бағишлаб янги талқинда ижро этдим. Ушбу қўшиқ Муродилла Ҳакимов томонидан басталанган.

РУХШОНА:

—     Руҳшона, сизнинг ижодингизда нима янгиликлар?

—     Акфа медиа компанияси томонидан янги фильм суратга олиниши режалаштирилган. Айни пайтда ушбу фильм устида ишланяпти. Фильм учун тайёргарликлар авжига чиққан. Қолаверса, Шаµноз билан биргаликда янги қўшиқ тайёрладик. Насиб қилса, ушбу қўшиқни тез кунларда мухлисларга тақдим этамиз.

—    Жуда кўп фильмларда суратга тушяпсиз. Киномухлисларидан ўзингиз хақингизда қандай фикрлар эшитяпсиз?

—    Мухлислардан эшитган мақтовларга очиғи, мақтовларга эътибор бермайман. Лекин танқидга жуда катта аҳамият бераман. Ва ўша танқиддан тўғри хулоса чиқаришга интиламан. Энди ўсиб келаётган ниҳол ўз устида кўпроқ ишлаши керак, деб ҳисоблайман. Тез кунларда экранга чиқиши кутилаётган "Учрашув” фильмида менга Жасур Шаметов катта ёрдам берди. Актёр қанақа ишлаши кераклигини ўргатдилар. Йиғлаш, куйиниш, кулишгача ўргатдилар.

—     Кўча-кўйда юрганингизда сизни бирор фильмдаги қаҳрамонингиз исми билан аташадими? Ёки фильм диалоги билан чақиришадими?

—    Тўғрисини айтсам, айни пайтда Сирожиддин ва Жаҳонгир Позилжоновнинг қўшиғида клипга тушдим. Хозир кўчада "Ҳа, Лайло” деб чақиришмоқда (кулади). Жавлон Шодмонов томонидан суратга олинган фильмда болалар устимга сув қуйиб юборадиган саҳна бор. "Кичкина болалар устингиздан хақиқатдан ҳам сув қуйишганми?” деб сўрашади. Ярим кечаси устингиздан муздек сув қуйишса, қанақа бўлишини тасаввур қилолмайсиз. Қолаверса, Жасур Шаметовнинг "Учрашув” фильмида ҳам ҳалокатга учраш саµнасини ижро этиш жуда қийин кечди. Очиғи, шу саҳнани жуда қўрқиб ижро этдим.  Илоҳим, хаётда бундай кўнгилсизликдан асрасин. Актёрлик маҳоратига қизиқишим жуда катта.

—     Дуэтларингизни алоҳида эътибор берган ҳолда куйлаяпсиз. "Акфа Медиа” аъзоларидан ташқари яна кимлар билан дуэт куйлашни истайсиз?

—     Устозимиз Насиба Абдуллаева билан дуэт куйлашни орзу қиламан. Устоз санъаткор билан дуэт куйлаш ёш ижодкорларга кўп нарса беради. Улардан кўп нарсани ўрганамиз.

—     Сирожиддин, сизнинг ижодингизда қандай янгиликлар бор?

—     Ижодимда янгиликлар бир талай. "Лайло” номли дуэтимиз мухлисларга манзур бўлганидан хурсандман. Тез кунларда яна бир янги қўшиқни мухлисларга тақдим этишни режалаштирганмиз. Қолаверса, фильмларда ҳам роль ижро этаяпман. Тез кунларда мухлисларимизни ўзимизнинг қайноқ ижод намуналаримиз билан хурсанд қилиш ниятидамиз. Шу ўринда фурсатдан фойдаланиб "Акфа - Медия» компаниясига ўз минаддорчилигимни билдириб ўтмоқчиман. "Акфа-Медиа” бу биз учун мактаб ўчоғи бўлди десам хато бўлмайди. Эришаётган ҳар бир ютуғимизда "Акфа-Медиа”нинг хиссаси катта.





Категория:
Просмотров: 6397 | Рейтинг: 0| Рейтинг: Akfa media, Ziyoda, Umidaxon, Ruhshona, Bojalar
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 03:20
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное