Инстаграмдан ёзган йигит, ўз муаммосини ёзишда тушунтириши қийинлиги ва мен билан телеграм орқали боғланишни сўраб, сайтимиз телеграм рақамини сўради.
Овоз орқали хабарлашар десам, йўқ, дабдурустан телеграм орқали қўнғироқ қила қолди.
Ишимиз тинглаш...
Мардон: (исмини ўзгартиришни сўради) айни дамда Россияда ишлаётган бўлиб ёши 30дан ошаётганини айтиб, омадсизлиги ва халиям уйланмагани билан бўлишиб айтар экан, воқеалар Тошкентдаги уйидаги холатга тақалиб, отасини, акасини ва онасини хам койиб барча бахтсизлигида уларни айбларди.
Мардон: - Акамни ёши 37дан ошди аммо хаётида хеч нарсага эришганича йўқ. Отам уни ўқишга хам олиб кирган, 20 ёшидаёқ севганим деб тўпаланг қилганига уйлантирган хам. Ишга хам олиб кирди. Бу оилада ўзимни ортиқчадек хис этаман. Ё туғулишимни хохлашмаганми ё асраб олишганми тушуна олмайман гохо. Акам учун хамиша хар нарса мухайё, менга келганда эса ёлланма қулдек бўлиб катта бўлдим. Хамма нарсани олди акамга, ундан қолгани эса менга. Хозир Россияда шу оилам учун, акамни оиласи учунам ишлаяпман.
Алам қиладигани, ота-онам "шу иккинчи ўғлимиз 30дан ошяптику, уйлантирайлик"-дейишни ўйламай мени хорижга ишлагани жўнатишган. Нега акамни жўнатишмайди? Чунки у нўноқ! На ўқишни эпларди, доим отам бориб ишларини хал қилган, на ишни эплади ва на оилани.
Бундай омадсиз инсондан хотиниям икки боласини олиб кетворган. Унга тўланадиган алимент учун хам мен мана ишлаяпман. Бир нима десам онамни мазаси йўқ, кўз ёшларига чидай олмайман. Отам хам хаста, икки мартта инфаркт бўлган ва иккисида хам акам сабабчи бўлган. Биринчисида ишхонасидан текшир бўлиб қамалиб кетай деганида ва иккинчисида ичиб келиб хотинини уриб хайдаганида.
Мехрсиз катта бўлганимгами акамга қараганда ота-онамга кўпроқ рахмим келганидан индамайман.
Тошкентда бозорда ишлардим аммо топар тутарим аранг рўзғорга кетгач, акамни хотини уни алиментга судга бердию, онам хорижга ишлаш хақида гап очадиган бўлди. Акамни жўнатайлик демай, бирга кетамиз ишлагани десам, аввалига бахона сифатида акамни болаликдани бош мия чайқалиши сабаб бошини қон босими рўкач қилинди.
Тўғрисини айтсам, бирор марта у муғомбир хасталанмаган, фақат унга нимадир керак бўлганида ёки уни айбдор қилишганида дарров "бошим оғрияпти, вой дод давлениям!" деб ётиб олиб жазоданам балоданам қутуладиган айёрлиги бор. Негадир фақатгина отам билан онамга кўринмайди бу ёлғонлари лекин, хамма бу унинг химоя усули эканини билишади.
"Акам тузукку, жа бўлмаса осонроқ ишда ишлар"- десам, шартта онам алиментни бахона қилиб суд чет-элга чиқармайди дейди. Мана уч йилдан бери қахратон совуқни демай Россияда ишлаяпман. Мениям орзу хавасларим бор, ёшлигим ўтиб кетяпти.
Акамни хийла касалидан кўра мен шу ерда мехнатга берилиб бир қанча касалликлар орттирдим...нима учун? Фақат бошқаларни боқиш учунми? Отам, онам, акам тушунаман, оилам булар аммо , мени ким ўйлайди? Шу нарса алам қилади-да...
- ва акам интернетда ўтиришмайди, шу учунам дардимни ёзиб мен кабилар билан бўлишай ва маслахат олиб дардлашай дедим.
Sayyod: -Албатта, ўқувчилар орасида Сизга мос, керакли маслахати ва балки сирдоши хам топилар. Мен ўз ўрнида бир нарсани аниқ қилиб айтишни истардим. Ота сифатида хам! Хали Ин Ша Аллах фарзандли бўлганингизда тушунарсиз ва хозир нечоғлик хато фикрларингизни тушуниб етарсиз. Гап шундаки, ота-она учун фарзанд бари бирдек!
ФАҚАТГИНА улар заифларига кўпроқ эътибор беришади. Гапларингиздан Сиз бозорда хам ишлаганингиз ва акангиз омадсизроқ эканини тушундим ва бундай холатда ота-онанинг фарзандларидан кучлигидан кўра, албатта заифроғи ва омадсизига эътибори кучли бўлади. Сиз кўраётган ва билган нарсаларни улар хам албатта билишади бироқ, рости хам, акангиз нўноқ бўлса, улар ўз фарзандидан кечиб кета олишмайдику.
Бошқа тарафдан, ота-она авлиё эмас, улар хам оддий банда ва ўша ўз хатою ва гунохлари билан хато қилгувчилар хамдир. Шунда, вазиятни улар қўлдан чиқариб бўлишган бўлса, Сиз нега жимсиз? Билсангиз, жимлик - ичига ютиш нафратни туғдиради ва бу харакатларда хам содир бўлиши мумкин. Хозир сизни нафратингиз ортгани тушунарли лекин, харакатларга сабаб бўлишини зудлик билан олдини олинг.
Ота-онангизга "қайтаман ва уйланиб бола-чақа қиламан" -десангиз бўлдику. Йўқ дейишларига ишонмайман. Сиз уларни хаддан зиёд эхтиёт қилганингиз учунам "демак шундай бўлиши керак"- қабилида яшашмоқда ва бундай ўйлашга менда асос борки ва у хам бўлса, акангиз билан барча воқеаларга улар худди шундай қараб келишган , демакки табиатан улар шундай. Гапларингиз, воқеадан Сиз оиладаги лидер эканлигингиз ва кучли эканизни сездим.
Маслахатим, Ватанга қайтиб, уйланиб, бола-чақа қилинг. Иш Тошкентда етарли ва Сиздек тиришқоқ ва мехнатсевар инсонгаку албатта ишни зўри топилишига ишонаман. Уйланганингиздан кейин эса Аллох катта ризқ беришини ўзимданам аниқ биламан. Вазият Сиз ўйлаганингиздек боши берк эмас ва энг асосийси,
Сиз омадсиз эмассиз! Шунчаки ўз мехрибончилиги туфайли керагидан ортиқ юкни кўтариб ва шунга атрофдагиларни ўргатиб қўйган инсонсиз холос. Тушунишим бўйича, жудаям бўш ва ювош бўлишгани учун акангизни ота онангиз тарбиялай олмаган бўлишса , Сиз уни аравасини тортишга мажбур эмассиз. Майли, ёрдам беринг аммо, ўзингизни қурбон қилиб эмас! Бу қайтанига акангизни янада омадсиз ўтишига сабаб бўлади. У ўзида масъулият сезиши керак. Тайёр пулни укаси доим ишлаб топиб келиб турса , табиатан ялқов бўлган одам қандай тарбияланади?
Ота-онангизни койиманг, акангиз биринчи фарзанд бўлганига ажратишмас, рахм хисси кучлироқ, тушуняпсизми? Ота она хамиша заиф боласини нохақ бўлса хам, қўллаб қувватлаб тураверади, чунки бошқа фарзандлари кучлироқ бўлса уларнинг химоясига мухтож эмас. Тўғри тушуна билинг ва нафақат ўзингизни балки, атрофдагиларингизниям хаётини ўзгартиришга бел боғланг!
Қайтинг ва уйланинг!
Бахт, тинчлик ва хотиржамлик!