Хонандалар Ойбек ва Нигора мана бир йилдирки мухлисларга ТВ
орқали бирорта ҳам клипни тақдим этганлари йўқ. Маълумотларга қараганда,
уларнинг Таиландда суратга олинган видеоклиплари ўғринча сотувга чиқариб
юборилган.
Хонандаларнинг бу клипдан умидлари катта эди. Ҳатто қўшиқ
ТВМ телеканалининг бадиий кенгашига ҳам топширилганди.
"Бу ҳол иккинчи маротаба такрорланяпти, бундан аввал ҳам
"Жонимга тегма” номли қўшиғимизнинг клипи ҳам ана шундай йўл билан тарқалиб
кетганди”, дейди Ойбек. Бундай ҳолат яқиндагина хонанда Муниса Ризаева билан
ҳам рўй берганди. Хуллас, хонандаларга маслаҳатимиз — "Ўзингга эҳтиёт бўл,
қўшнингни ўғри тутма” нақлига амал қилиб иш кўринг.