Меню
Поиск
Фотоалбом
Сундтреки
. Qor Alangasi - Soundtreck [Offical]
. Kelin - Soundtreck (Hind serial)
. Qirolicha - Soundtreck (Bidam Love)
. Muhabbat tafti - Meri Aankhon Mein
. Bola Uyda yolg'iz-[Один Дома] soundtreck2
. Romeo va Juletta - soundtreck
. Qish Sanatasi-Soundtreck
. Ko'sem - Safiye nin cenazi (Turk serial)
. Ziyoda-Super Qaynona [soundtreck]
. Ko'ngil bog'i-soundtreck [feat Girl]
. Sevgi iztirobi - Soundtreck (Turk serial)
. Klon-soundtreck
. Vorislar - Narin ne (serial korea)
. Muxabbat va Extiros - soundtreck (Offical)
. Ayol Qalbi - You can't say (english version)
Главная » Файлы » Exclusive Intervyu

Муниса Ризаева:“Турмушга чиқмаётганимнинг сабаби бор”


Миллий ва замонавий эстрада йўналишида иқтидорини намоён эта олган, қадриятларимизни ижоди билан уйғунлашта олган санъаткорни мухлислар эътиборига туша олади. Шаддод, фикрлари теран хонанда Муниса РИЗАЕВАни ҳам шу рўйҳатга бемалол қўша оламиз. Бугунги суҳбатимиз хонанданинг бевосита шахсий ҳаётига тегишли. Сўнгги ярим йилликда кўплаб аёл хонандалар ўз бахт тўйларини нишонлашди. Бироқ Муниса РИЗАЕВАнинг шахсий фронтида ҳозирча жимлик... 


—Муниса опа, йигирма еттини қораладингиз...


— (Сўзимни давом эттириб) Нима демоқчи эканингизни тушундим! Оила қуриш — энг жиддий қадамларимиздан бири. Аксарият қизлар зарурият юзасидан турмушга чиқишади. Лекин мен бир маротаба турмуш қуриб, умримнинг охиригача ўша инсон билан бахтли ҳаёт кечиришни истайман! Шунинг учун ҳалигача турмушга чиқмадим(кулади). Бу билан ҳеч кимнинг менга уйланиш истаги йўқ, демоқчи эмасман. Шунчаки, танлов жараёни чўзилиб кетди. Турмуш қуриш таклифини билдираётган одамни иккинчи ярмим, деб тасаввур қила олмас эканман, турмушга чиқмайман. Қолаверса, ҳозир ижод билан жиддий шуғулланяпман. Чалғишни истамайман.


— Кўнглингизни забт этган инсон борми?


— Баъзан кимнидир ёқтиргандек бўламан. Ўша инсонни ўргана бошлаганимда, қандайдир салбий қирралари очилиб қолади. Асл қиёфаси очилиб қолгач, ҳафсалам пир бўлади. Иложи борича кимгадир боғланиб қолмасликка ҳаракат қиламан.


— Муниса Ризаеванинг кунлик иш тартиби қандай?


—Тан оламан, тонгим кеч отади. Аксарият санъаткорларнинг куни кеч уйғониш билан бошланади. Сабаби, тунни ижод қилиш билан ўтказамиз. Уйдан чиқиб, белгиланган учрашувларга бораман. Соат 16:00 дан 17:30 гача спорт залида шуғулланаман. У ердан чиқиб, гўзаллик салонига отланаман. Табиийки, халқ хизматига йўл оламан. Тўғрисини айтиш керак, бўш вақтим бўлмайди.


— Аввалгига қараганда камнамо бўлиб қолдингиз?  


— Кун давомида қиладиган ишларимиз, ижод жараёнидаги машаққатлардан бироз толиқиб қоляпман шекилли. Умумий қилиб айтганда, шунчаки журналистнинг хоҳиши билан менинг имкониятим мос келмай қоляпти. Бу "юлдузлик касали”га билан боғлиқ эмас(кулади). Илтимос, биз санъаткорларни тушунишга ҳаракат қилинглар!


— Мухлисларни-чи, хурсанд қилишнинг уддасидан чиқа оляпсизми?


— (Ўйланиб) Охирги пайтларда "Нима учун Муниса Ризаева кимларгадир  ёрдам учун бепул хизмат қилмайди?” ёки "Таклиф қилсак келмайди?” дея мухлислар мендан хафа бўлишаётгани қулоғимга чалинди. Халқ хизматларига пулга муҳтожилигим учунгина  бормайман. Шундай экан, бахтли кунларини олдиндан ёрдамчимга қўнғироқ қилиб айтиб қўйишса, бепул хизмат қилишдан асло бош тортмайман! Биз санъаткорлар сизлар учун ижод қиламиз, ахир! Мухлислар бўлмаса санъаткор ҳеч ким эмас.


— Ижтимоий тармоқлар орқали санъатни тарк этишга  қарор қилганингиз ҳақида ёзган эдингиз. Бунга сабаб нима? Демак, Муниса Ризаева қачондир санъатдан кетиши мумкинми?


—Санъатни тарк этиш вақти келгандагина кетаман, ҳозир эмас(кулади)!Санъат мен учун шунчаки хобби. Келажакда продюсерлик маркази очиш ёки ёш хонандаларга ҳомийлик қилиш ниятим ҳам йўқ эмас. Эртага нима бўлишини ҳозирдан ҳеч ким айта олмайди...


БИЛАСИЗМИ?


·         Туғилган санаси: 1986 йил 21 октбяр


·         Илк альбоми: "Айрилма ёр” — 12та қўшиқдан иборат


·         Режаси: Баҳор ойларида жонли ижрода яккахон концертини тақдим этиш.


·         Хоббиси: Спорт билан мунтазам шуғулланиш ва автомобил русумларини тўплаш.


·         Шиори: «Мақсад сари олға ҳаракат”, "Бошингга қилич келса ҳам рост гапир”


·         Маълумоти — олий. Англия давлат консерваториясини битирган.


·         Сўнгги суратга тушган фильми: «Салом Наташа». Наташа ролини талқин этган.


·         Севиб тинглайди: Ўзбек ва замонавий эстрада йўналишидаги қўшиқларини.


·         Ўз ижодидаги "Секин аста” қўшиғини ўзгача ёқтиради.


·         Энг яқин дугонаси — онаси Дилором Бўрижўраева. Аслида ҳамма билан дўстона муносабатда.


·         Ижоддан ташқари фаолияти: Хусуий тадбиркор. Ҳозирги кунда пойтахтдаги "GRANDRETROPLAZA” меҳмонхонаси раҳбари.


·         Ўзига хос фазилати: Янгиликка интилувчанлиги.


·         Ёқирган таоми: Онаси тайёрлаган барча таомлар!


·         Камчилиги: Ишонувчан ва содда.

Manba:darakchi.uz



Категория: Exclusive Intervyu
Просмотров: 13117 | Комментарии: 1 | Рейтинг: 0| Рейтинг: сабаби, Турмушга чиқмаётганим, МУНИСА РИЗАЕВА, Exclusice Intervyu
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 1
жуманазар пишет: | 10.11.2013 | 00:24 ( E-mail ) #1 Страница с комментарием Спам
аватар отсутствует men Munisani jonimdan ortiq kuraman! Iltimos unga ayting!
Like | 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 23:21
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное