Ташқарида паға паға қор ёғишига қарамай Шоҳруҳхон қалбида
кўркам баҳор. Сабаби гуллар завқини бағишлайдиган қўшиқларни ижро этиш билан
банд.
Айни пайтда унинг репетиция жараёни аъло даражада ўтяпти.
Ижодий гуруҳ янгидан янги ғояларни таклиф этиш билан машғул.
Тез кунларда бўлиб ўтувчи концерт дастурида қандай томошалар
кутиляпти?
Ишонтириб айтишимиз мумкинки фақат шодлик улашувчи саҳна
кўринишлари томошабинлар эътиборига ҳавола этилади.
Концертда 20дан ортиқ қўшиқлар ижро этилиб, улардан 60% янги
тароналардир. Декорация ҳам кўзларингизни қувонтираса ажаб эмас.
Репетицияга таниқли хонанда Муниса Ризаева ҳам ташриф
буюрди.
Нима учун? саволига бизда ҳам ҳозирча жавоб йўқ. Аммо
бир нечта таҳминлар бор.
Эҳтимол концерт дастури бўйича катта маслаҳатчидир ёки
хонандани қўллаб қувватлашга келган... Балки биргаликда дуэт куйлашар? Ё қандайдир
қизиқарли томошада иштирок этар... таҳминларимиз кўп, бироқ концертдагина
аниқ маълумотга эга бўлишимиз мумкин.
Шоҳруҳхоннинг тиним билмай ижод қилишига қараганда
кутилаётган концерт қувончи билан анчагача юракларни тарк
этмайди.