Меню
Поиск
Фотоалбом
Сундтреки
. IRIS-soundtreck [New 2012]
. Kara Para Ask - Soundtreck
. Qirolicha - Soundtreck (slow version)
. Sevgi iztirobi - Soundtreck (Turk serial)
. Iyun Oqshomi - Yagmur (soundtreck)
. Sa Rasta Rastare-soundtreck (Indea)
. Tabib-Sara hi kiyo (soundtreck koreya)
. Ziyoda-Super Qaynona [soundtreck]
. Sherlock Holmes - soundtreck (mix)
. Ishdagi Ishq - Песнка о погоде
. Sevgi Iztirobi - Yllar Sonra (turk seriali)
. Qaqnus - Destiny (korea)
. O'zga Sayyoralik Mahbubim - Younha My love
. Muxabbat va Extiros - soundtreck (Offical)
. Romeo va Juletta - soundtreck
Главная » Файлы » Exclusive Intervyu

Муниса Ризаева: “Мен ҳақимдаги гапларнинг ҳаммаси бўҳтон!”

"Энди мен журналист” лойиҳасининг навбатдаги иштирокчиси Сардор Раҳимхон.

 Олдиндан эълон қилинган иштирокчилар сафида бу хонанда йўқ эди-ку, деб ҳайрон бўляпсизми? Гап шундаки, аввалги "журналистлар” сафига киритилган Муниса Ризаеванинг ўрнига бугун Сардор Раҳимхон қўшилди. Сабаби, Муниса Ризаеванинг бирор бир ҳамкасбидан интервью олганидан кўра унинг кимгадир интервью бериши ва бунга кўпроқ талаб бўлгани учун шундай йўл тутишга қарор қилдик. 

Сардор Раҳимхон: — Мунисанинг ижодини ҳам, ўзини ҳам ҳурмат қиламан. Ижодини бошлагандан то бугунгача ўз услубига, ўз ўрнига эга санъаткорлардан бири. Бугун ундан интервью олишга бел боғлаган эканман, вазифамни аъло даражада бажаришга ҳаракат қиламан.

Хонандалар ўзаро келишган ҳолда "Даракчи” таҳририятида учрашишга қарор қилишди.

— Муниса, сизни кўриб турганимдан жуда хурсандман. Доимгидек, мафтункорсиз!

— Раҳмат. Ўзингизга ҳам янги касблар муборак бўлсин!

(кулгу кўтарилди)

— Журналистлар таклифи билан бугун ўзимни уларнинг ўрнида синаб кўраман. Суҳбат бошланишидан аввал берилажак айрим саволлар учун олдинда узр сўрайман. Чунки нима бўлганда ҳам бу "Даракчи”нинг лойиҳаси. Газетанинг услубини, ўзига хослигини эса ўзингиз яхши биласиз. Саволлар рўйхатида танқид бўлмаса-да, бироз шахсий мавзулардаги саволлар бор.

— Майли, бемалол. Сардор ака, сизнинг  ёмон мавзуда гапирмаслигингизга ишонаман. Қулоғим сизда, бошлайверинг.

 

— Демак биринчи саволим, сўнгги пайтларда фақат дуэтларга эътибор қаратяпсиз. Жуда кўп хонандалар билан дуэт куйладингиз. Нега? Бу рейтингни ушлаб қолиш учунми?

— Мен негадир одамларга "йўқ” деёлмайман. Маъмурим Жаҳонгир Холиқов ҳам шу масалада мен билан кўп тортишади. У одамларга рад жавобини беришни ҳам ўрганинг дейишдан чарчамайди. Ўзимга зарар етишини билсам ҳам бу одатимни йўқота олмадим. Дуэт масаласига келадиган бўлсак, ижодда режа асосида ишламайман. Менга таклиф қилинган қўшиқ ёқса, бўлди демак шу ишни қиламан. Балки шунга сўнгги вақтларда дуэтдошларим кўпайиб кетгандир. Мана куни кеча Манзурадан ҳам дуэт куйлаш таклифи тушди. Рашид Холиқов билан ҳам режалаштирган ижодий ишларимиз бор. Насиб қилса, тез кунларда яна бир нечта дуэтни тақдим этишимиз мумкин.


— Ижодингиз кузатар эканман, "юлдузлик” касалигига учрамаганингизни сезаман...

— Бу "касаллик” билан касаланишга вақтим ҳам, хоҳишим ҳам йўқ. Мен доим ўзимни топишга айнан ўзимга хос йўлим билан бошқалардан ажралиб туришга ҳаракат қилганман. Бировнинг ортидан югургандан кўра қийналиб бўлса ҳам ўзлигимни топишни афзал билан. Бошқа ҳамкасбларимга ҳам айнан шуни маслаҳат берган бўлардим. Чунки менда хит бўлган қўшиқ йўналиши, бошқа ҳамкасбимга ҳам омад олиб келади, деган кафолатни ҳеч ким бермайди. Ҳамма ўз йўли билан машҳур бўлиши керак. Миям доим келажакдаги  режалар билан банд. Масалан, бундан сал аввал доимий ҳамкорларимдан бири Элдор Қаюмов билан муносабатларимиз бузилгандан сўнг "энди нима бўлади?” деган савол ўйлантираётган эди. Аммо бугун ўзимга келдим. Аслида иш тўхтагани йўқ, изланишдаман.


— Сўнгги вақтларда жуда асабий бўлиб бораётганингизни ўзингиз ҳам сезяпсизми?

— Мен билан содир бўлган ҳар бир нарса руҳиятимга жуда қаттиқ таъсир қиляпти.


— Кимдир ортиқча гап гапирадиган бўлса, унга шу заҳоти зарба жавобини қайтаришга шай  бўлиб турибсиз...

— Илгари кўп нарсага аҳамият бермасдим. Бугун бефарқ бўлолмаяпман. Ҳаёт мажбур қиляпти.


— Куни кеча "instagram”га дадангиз билан тушган суратингизни кўрдим. Адашмасам, у киши кўп чет эл сафарларида бўлади. Бу унинг иши билан боғлиқми? Келинг, оилангиз ҳақида гаплашамиз...

— Очиғини айтасам, ота-онам болалигимизда ажрашиб кетишган. Аммо бошқалар каби юзкўрмас бўлиб кетишмаган. Дўстона алоқаларни сақлаб, биз фарзандлар билан боғлиқ масалаларда ҳамжиҳатликда қарор қабул қилишади. Опам турмушга чиққан, иккита фарзанднинг онаси. Синглим эса Англияда яшайди.

— Дадангиз тўйларга чиқишингизни билмайди, деб эшитганман...

(кулиб) — Ҳа, тўғри аввалига дадам мени тўйларга хизматга боришимни билмасди. Ундан буни яширганман. Аммо хизматларда дадамнинг дўстлари мени кўп кўришганидан бу нарсни ортиқ беркитишга имкон бўлмади. Бундан ташқари ўзбек шоу бизнесида ёзилмаган бир қонун бор. Агар хонандага талаб бўлса, у албатта тўйларга боради. Кимдир тўйларда камнамо бўлса, демак, унинг рейтинги тушган ҳисобланади. Мен ҳам шу қозонда қайнаяпманми, унинг қонунларга амал қилишим керак. Тўйларда талаб бор, халқ мени яхши кунига чақиряпти, уларга рад жавобини бериш эса тўғри иш бўлмаслигини дадамга тушунтирдим. Бугун тўйларга дадамдан яширинча бормаяпман.


— Сўнгги вақтларда сизга бўлган турли зарбаларга дадангизнинг муносабати қандай бўлди?

— Аслида мен  оиламизнинг ўғил боласиман. Болалигимдан мустақил ўсганман. Қийналган,  йиқилган бўлсам ҳам ҳамма нарсани ўзим эплашга ҳаракат қилганман. Буни дадам ўргатган. Тўғри, ўзига тўқ оиладанман, ота-онам топган пулга яхши яшашим мумкин. Лекин дадам таъкидлагандек буларнинг барчаси абадий эмас, уларнинг берганига ишонавермасдан ўзимиз меҳнат қилишга ўрганганмиз.

Дадам мен билан бўлган воқеаларни эшитиб, "Биринчидан аслида "анти” пиар, оддий пиардан кўра кучли. Иккинчидан ўзинг шу нарсаларни билиб санъатни танладинг! Зарбаларига чидайсан! Машҳур бўлганинг сайин одамлар сен тўғрингда яхши ёмон-гапларни гапираверишади, буни унутма! Қизим, мен сенга ишонаман. Сен шаклландинг, халқ сени Муниса Ризаева деб тан олди. Қолган қийинчиликларни эса енгиб ўтишинга ишонаман”  деганлар.


— Гўдаклигимиздан кимдир хафа қилса онамизга йиғлаб борамиз. Сиз ким билан кўпроқ дардлашасиз?

— Дадам менинг энг яқин дўстим. Дардимни, муаммоларимни дадам билан бўлишиб, йиғлашдан ҳам уялмайман. Бироқ йиғлоқи қиз эмасман. Айнан дадамнинг мени қўллаб-қувватлаши, қийин вазиятда мени тушуниши ва тўғри йўл кўрсатиши ҳаётда  синмаслигимга ёрдам беряпти.

— Оилада уч қизсизлар. Ака ёки укангиз бўлишини орзу қилганмисиз?

— Албатта! Уйимизда ўғил фарзанд бўлишини Доим истаганман. Бугунга келиб менинг бу орзуйим қисман бўлса ҳам амалга ошган, десам ёлғон бўлмайди. Маъмурим Жаҳогир ака, мен учун ҳақиқий туғишган акадек. Мен унга нафақат ишимни, оилавий муаммоларни ҳам ишониб топшира оламан. Ҳар қандай вазиятда ҳам у менга панд бермаслигига ишончим комил. Бунинг учун унга катта раҳмат!


— Балки у сизни, ишини йўқотиб қўймаслик учун шундай муносабатда бўлар?

— Йўқ! Бу гапга умуман қўшилмайман. Сабаби, ишдаги баъзи муаммолардан сўнг санъатдан кетмоқчи бўлдим. У қаршилик билдирмади. Аммо шундай бўлса ҳам ёнимда бўлди. Ёмон кунимда мени қўллаб-қувватлашни канда қилмади. Бир ойга чет эл сафарида юрганимда ҳам онамдан хабар олиб турди ва бу ердаги бошқа ишларни назоратда тутди.


— Санъатга кириб келган илк йилларимда бу оламга кўникишим жуда қийин бўлган. Қаёққа қарамай одамларнинг юзида ниқоб кўриб ҳафсалам пир бўлган. Бу олам ташқи тарафдан қараганда ялтироқ кўрингани билан ички дунёси бошқача эканлигидан хафа бўлганман. Ўзимча, балки мен ҳам шундай бўлиб кетарман, шунда ўрганишим осонроқ бўлар деб ўйлаганман. Аммо адашибман. Мисол учун, турли давраларда ҳамкасбларни учратамиз. Шундай вазиятлар бўладики, улар мени кўриб туриб, кўрмаганга олишади. Балки ростдан ҳам кўрмай қолгандир деб ўзим бориб сўрашаман, аммо шундай бўлса ҳам уларнинг ўзини "осмон”да тутишидан жаҳлим чиқади. Нега мен келдим? Ҳатто бекорга саломлашибман деб афсусланаман ҳам. Бу нарсага сизнинг муносабатингиз қандай?

— Биласизми, бундай ҳолардан улар ўзларини қандай тутгани эмас, сизнинг тутган йўлингиз муҳимроқ. Бобомнинг доим бошқаларнинг сенга қилган ёмон муносабатига ўзингини шерлигинг билан жавоб қайтар, дердилар...


— Тўғри, гапингизга юз фоиз қўшиламан. Аммо баъзида уларнинг калондимоғлигини кўриб, "ҳали сен менга шундай қиляпсанми, мен сендан ўтаман” деган хаёлга келиб қоламан.

— Ана шу нарса ёмон. Яхши одам, тарбияли инсон доим ўзини борлигича сақлаб қолиши керак. Баъзи такаббур кимсалар  уларга таъсир кучини ўтказмаслиги керак.


— Болаликдаги  орзуларингиз ижобатига  эришиб келдингиз. Айнан бугун яна нима ҳақида ўйлаяпсиз? Яна қайси орзуингизни амалга оширишни истардингиз...

(жилмайиб) — Шахсий ҳаётимни йўлга қўйишни истаяман. Ўзимнинг бир бутун оилам бўлишини, унинг яхши бекаси бўлишини хоҳлаяпман.


— Бўлажак турмуш ўртоғингиз қандай бўлиши керак?

— Биринчи ўринда бир-биримизни тушунишимиз лозим.  Рашк ҳам кўп оилаларнинг ажралиб кетишига сабаб бўлади. Ишонч, бир-бирини тушуниш оилани мустаҳкам қилади. Бундан ташқари ўзига ишонган эркак бир оилани тебрата олишига ишонаман.


— Келинлик хизматларини яхши эплай оламан деб ўйлайсизми?

— Ҳа, албатта! Санъатга берган меҳримдан ҳам зиёдини оиламга бағишлайман.

— Жуда замонавий оилада тарбия топгансиз, ўзбек урф-одатларига амал қиладиган хонадонга келин бўлиб тушсангиз...

(кулади) — Нотўғри тушунманг, аммо бугун мени сўраб эшик қоқаётганлар кўп. Уларнинг аксарияти сиз айтгандек оиладан. Агар пешонага шундай хонадон ёзилган бўлса, бу ишларни эплаб кетишимга кўзим етади.


Севганмисиз?

— Ҳа, бир йигит билан аҳду паймон қилган эдик. Оилаларимиз ҳам бир-бири билан борди-келди қилишар эди. Аммо айрим сабабларга кўра муносабатларимиз бузилди. Ортиқ бу ҳақида гапиришни истамайман...


— Сўнгги пайтларда айрим  журналистларнинг ишини кузатиб уларнинг биз санъаткорлардан бошқа иши йўқмикин, деб ўйлаб қоламан. Фақат бизнинг фаолиятимизни таҳлил, танқид қилишади. Сизни бунга муносабатингиз?

— Мен журналистика соҳасида ўқиганман. Журналистлар ўзлари ёзган нарсаларни сотишади. Яъни, бу ҳам бир бизнес. Улар халққа қизиқ мавзуларни топиб, ўз газетасига бўлган талабни ошириши керак. Бу уларнинг хизмат вазифаларидан бири ҳисобланади.


— Бошқа мавзулар ҳам газетанинг ададини ошириши мумкин-ку, ахир.

— Йўқ, сал адашдингиз! Одамлар ҳар доим машҳурларнинг ҳаёти, турмуш тарзи, юриш-туриши билан қизиқиб келишади. Демак, таклиф ҳғам талабга яраша бўлади. Газета ўз ўқувчиларини сақлаб қолиш учун уларни қизиқтирган мавзуларни ёритишга мажбур. Шундай экан, биз бу ҳолатни тўғри баҳолашимиз керак.

Диктофон ўчирилгач...

· Биз осмонларда учиб юрадиган”юлдуз” эмасмиз. Яратган эгам бизга яхши кунни ҳам, ёмон кунни ҳам синов учун беради. Биз учун ҳеч нарса абадий берилмаган. Имкон борида фойдаланиб, асосийси ўзини йўқотиб қўймаса бўлгани. Мисол учун, менга ҳам қанчадан-қанча синовлардан кейин 25 ёшимда Худо омад берди. Бу нарсадан унумли фойдаланиб йиллар давомида йиғилган орзуларимни амалга ошириб келяпман. Ҳеч қачон бу кунлар учун қандай қийинчилик, синовлардан ўтганимни ва кеча ким бўлиб, нимага эришганимни унутмайман.


· Депрессияга тушиб қолганим рост. Аммо бу муаммолар туфайли эмас. Санъатимни, саҳнани мендан олиб қўйишларидан қўрқдим. Санъат, бу — ҳаётим. Балки шунинг учун ҳам ҳалигача турмушга чиқмагандирман. Чунки келган совчилар ишимни ташлашимимни талаб қилишади. Нега? Нима учун мен нимадандир воз кечишим керак. Ёки мен ёмон йўлни танлаганманми? Майли, тўйларга чиқмасман, аммо нега қўшиқ куйлашимга қаршилик билдиришади, мен айнан мана шу нарсани тушунмайман...


· Кўпчилик мени спиртли ичимлик ичади, чекади деб айтишади. Шу интервьюда мана шу гапларимни алоҳида ёзиб ўтишингизни сўрайман. Мен ҳақимдаги бу гаплар бўҳтон. Биринчидан, спиртли ичимликка аллергиям бор. Чекиш эса овозимга тўғри келмайди. Бундай иллатлардан бошқаларнинг ҳам йироқ бўлишини истайман.


· Райҳон ҳақида бугун ҳам гапирганда юрагим оғрийди. Уни ҳақиқатдан ҳам ҳурмат қилар, яхши кўрар эдим. Бошқаларнинг қуруқ туҳмати бизнинг муносабатларимизни бузди. Райҳон эса яқин инсоним бўлиб туриб менга эмас, уларга ишонгани ҳалигача алам қилади.

· Бугун менинг ота-онам ва маъмурим бор холос. Ҳеч ким билан дўст бўлмасликка, сирлашмасиликка яқин муносабатда бўлмасликка қарор қилдим.

 

Хулоса


Сардор Раҳимхон: —  Суҳбат бошланишидан аввал бугунги учрашув айнан шундай ўтишини сезгандим. Муниса жуда самимий қиз, уни ҳаётда бошқа алданмаслигини, атрофида доим яхши инсонлар бўлишини  истайман.


Муниса Ризаева: — Турли гап-сўзлардан чарчаганим учун аслида ҳеч кимга интервью беришни истамаётгандим. Аммо бугунги учрашувдан жуда хурсандман. Анчадан буён ичимда гаплар йиғилиб қолган экан ҳаммасини тўкиб солдим. Ким қандай хулоса чиқариши эса ҳамманинг ўзига ҳавола. 

 Manba:darakchi.uz



Категория: Exclusive Intervyu
Просмотров: 10175 | Комментарии: 4 | Рейтинг: 1| Рейтинг: МУНИСА РИЗАЕВА, гаплар, бўҳтон, ҳақимдаги
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 4
kamilla9933 Munisa. Bo'magan narsaga ishonmen. Siz o'zizga ishonin. Mag'rur qizsz. Xammasi orqaga tashab, oldinga olg'a. Omad))
Like | 0
WWWMUXRD BALKI
Like | 0
mirwod Bu mish mishlar ja jonga tegdi Munisa sizga muxlislariz ishonadi sizga doim omad tilayman ijod yolida charchamang
Like | 0
$marjona$ Munisa Rizaeva man sizzi muxlisangizman mish mishlarga umuman axamiyat bermang sizga omad tilab Marjona
Like | 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 23:09
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное