Меню
Поиск
Фотоалбом
Сундтреки
. Muhabbat tafti - Teri Meri hind soundtreck
. Titanik-soundtreck
. Vorislar - Loves Moment (serial korea)
. Tabib-Nadin kal kai (soundtreck koreya)
. Oppog'oy Zamonaviy talqinda-Белоснежка.2012 (soundtreck)
. Iyun Oqshomi - Yeri Nasalama (soundtreck)
. Ishq Ertagi - Title sound
. Kuz ertagi-Piano [soundtreck]
. Великолепный Век-Soundtreck (of Rada Ray)
. Shamollar Mamlakati - soundtreck 2 (korea)
. Efir Sirlari - Soundtrack 4
. So'nmas Sevgi - Soundtreck
. Shamollar Mamlakati - soundtreck (korea)
. Sevgi Iztirobi - Yllar Sonra (turk seriali)
. Pazanda - Did You Forget (Soundtrack)
Главная » Файлы » MAHALLIY HABARLAR (UZB)

МУНИСА РИЗАЕВА:РАЙҲОН УЧУН ЖОНИ БЕРИШГА ТАЙЁР!"

Муниса Ризаева турли шов-шувлар тўфонида қолиб кетди.  Қўл телефонларида тарқаб кетган "айрим” видео ва фотосуратлар унинг рейтингига ижобий ё салбий таъсир кўрсатганини таҳлил қилишга ҳали эрта. Ижобий десак, танқидий фикрлар қулоққа чалинади, салбий десак, концертлардаги қий-чув ва олқишлар ҳар қачонгидан-да бошқача!

Куни кеча "Истиқлол” саройининг саҳна ортида Мунис билан бир-икки оғиз гаплашиб қолдик.

-Биронта қўшиғингизни "Секин-аста”чалик севиб тингламаганман. "Секин-аста” имилламасдан, жуда тез оммалашди. Кутганмидингиз?

-Очиғи, ҳа! (кулади). Менга ҳам биронта қўшиғим "Секин-аста”чалик қувват бермайди. Туну кун тинмай куйласам ҳам чарчамасам керак! Сизга ҳам бу таронам жуда ёққанидан хурсандман.

-Манзура қилиқларига тақлид қилган видеопарчангиз тарқалиб кетишини қандай изоҳлайсиз? "Ғалати” фотосуратларни-чи?

-Бунга жуда оддий қарайман. Мен нафақат Манзурани балки, жуда кўплаб ўзим ёқтирган ҳамкасбларимни худди шу каби тақлидий ҳолатда ифода этганман. Бунинг нимаси ёмон? Фотосуратларга келсак, шахсий телефонда нималар бўлмайди дейсиз?! Интервью қилганингизда бу ҳақда батафсил гапириб бераман!

-Райҳон билан муносабатларингизни "қиш урди”ми?  У билан жуда яқин дугона эдингизлар. Энди эса шунчаки салом-аликдан ҳам нишона йўқ...

-Биласизми, бир гап. Буни Райҳоннинг ўзига ҳам бот-бот айтгим келади. Мен унинг учун жонимни беришга тайёрман. Чин сўзим! У ҳақда биров ноҳақ гапиргудай бўлса, менга ҳам тегишлидек туюлади. Чунки, уни шу қадар ҳурмат қиламанки, бу меҳрнинг чегараси йўқ! Райҳоннинг менга берган маслаҳатлари ҳаётимни тубдан ўзгартириб юборди. У оқила аёл. Жуда қалин дугона эдик. Орқадаги фисқу фасодлар, бўлмағур гап-сўзлар илмоғига Райҳон илингандай... У кези келиб мени албатта тушунишига ишонаман!  Мен у билан яқин дўст бўлсам-бўлмасам ҳурмат қилиб қолавераман. Баҳор музликларни эритади дегани гап бор... 

Шу онда мини-суҳбатга чек қўямиз. Биз "Истиқлол”ни тарк этишга шошдик, унинг эса саҳна чиқиш навбати яқинлашганди. Бироқ, эксклюзив суҳбат албатта бўлади!



Категория: MAHALLIY HABARLAR (UZB)
Просмотров: 6578 | Рейтинг: 1| Рейтинг: МУНИСА РИЗАЕВА
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 22:31
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное