Facebook фойдаланувчилари сони янги рекордни қайд этди
Facebook’нинг фаол фойдаланувчилари сони илк бор 1,2
миллиард кишини ташкил қилди.
Компания берган маълумотларига кўра, 2013 йилнинг тўртинчи чорагида
фойдаланувчилар сони 2012 йилга нисбатан 16 % га ошган ва 1,23 миллиард кишини
ташкил қилган.
Ижтимоий тармоқ томонидан тақдим этилган статистикага кўра, кунлик сайтга
кирувчилар сони ҳам ортган. 2013 йил сайтга кунига 757 миллион киши
ташриф буюрган, бу эса 2012 йилга нисбатан 22%га кўп. Шулардан 556 миллион киши
мобил қурилмалар орқали киришган (2012 йилга нисбатан ўсиш 49%).
Телефон ҳамда планшет орқали тармоқдан фойдаланувчилар сони ҳам ортмоқда. 2011
йил рўйхатдан ўтганларнинг 40%, 2012 йил 60%, 2013 йил эса 70% мобил қурилмалар
орқали фойдаланишган.
Facebook ижтимоий тармоғи 2004 йил ишга туширилган бўлиб, 2012 йил эса илк бор
миллиард кўрсаткични қайд этган. Фойдаланувчилиар кунига 350 миллиондан ортиқ
сурат жойлашади, 10 миллиарддан ортиқ хабар жўнатишади. Тармоқ кунинга 500
терабайтлик маълумотларни қабул қилади.