Голливуднинг машҳур актрисаларидан бири бўлмиш Ева Мендес 12 сентябр куни қиз фарзандини дунёга келтирди. Бу ҳақда ru.hellomagazine.com нашри хабар беради.
Актрисанинг турмуш ўртоғи Райан Гослинг бу ҳақда ОАВга бугун маълумот берди, бироқ қизалоққа қандай исм берилиши сир эканини таъкидлади. 40 ёшли актрисанинг қувончи чексиз.
Эслатиб ўтамиз, Ева Мендес ҳомиладорлигини ОАВдан сир тутганди. 2014 йилнинг феврал ойида бошқа давлатга парвоз қилиш олдидан сканердан ўтишдан бош тортган. Шу сабабли у ҳомиладор экани ҳақида аэропорт вакилларига айтишга мажбур бўлганди. Шу воқеадан сўнг барча оммавий ахборот воситалари актрисанинг ҳомидалор эканидан хабар топишганди.