Ассалому-алейкум қадрли футбол ихлосмандлари! Бугун салкам
бир соатдан сўнг Европа Чемпионлаи лигаси ярим финал босқичи жавоб учрашувид
доиарсидаги "Челси” ҳамда "Атлетико” жамоалари ўртасидаги учрашув бошланади.
Эътиборингизга ушбу учрашувнинг матнли трансляциясини тақдим
этмоқчимиз.
Демак, жамоаларнинг таркиблари ҳам маълум. Улар билан
танишинг:
"Атлетико”:
Куртуа, Хуанфран, Миранда, Годин, Фелипе Луис, Марио Суарес, Тьяго Адриан,
Коке, Туран, Коста.
"Челси”:
Шварцер, Иванович, Терри, Кэйхилл, Коул, Давид Луис, Рамирес, Виллиан,
Аспиликэута, Азар, Торрес.
****
Дастлабки ўйин, биз кутганимиздек қизиқарли бўлиб чиқмади,
аммо, бу жавоб учрашуви ва бу сафар ҳақақий жанг шоҳидига айланамиз. Ҳар иккала
мураббий икки хил тактика танлаган: Диего Симеоне бу сафар ҳам ҳужумга ўйнаа,
Жозе Моуриньо ўз тактикасига содиқ қолган ҳолда, ҳимоявий усулни танлади.
Кўрамиз кимнинг тактик услуби ғолиб чиқаркин!
Жамоалар майдонда чигал-ёзди машғулотларини ўтказишмоқда.
Дустлар, бизнинг ўйин 90 дақиқа билан чегераланиб қолишининг
эҳтимоли кам, шу сабаб, валидол ҳамда кофени тайёр қилиб қўйинг! Биз узоқ тун
кутмоқда!
0'. Жамоалар майдонда! Оз қоди дўстлар!
1'. "Атлетико" дастлабки дақиқаларданоқ ташаббусни
ўз қўлига олди.
5'. Хавфли вазият! "Атлетико"нинг дастлабки
бурчак зарбаси жуда хавфли бўлди. Тўп аввал, дарвоза устунига тегиб кейин
майдонни тарк этди! Ҳиосб ўзгармай қолди!
6'. Эден Азарнинг майдонга қайтгани,
"Челси"га жула қўл келмоқда. Лондонликлар ҳам ўз ҳужумларини амала
оширишга ҳаракат қилмоқдалар.
10'. Эден Азар ҳозирча "Челси ҳужумларини бошлаб
бермоқда ва рақиб жарима маайдонига ёриб киришга ҳаракат қилмоқда.
11'. Дўстлар, афсус бизнинг Спорт телеканалимиз, ўйинни
тўғридан-тўғри олиб бера олмаяпти! Кимда НТВ+Футбол канали бўлса, шуни ёқинг ё
бизнинг матнли трансляцияни кузатиб боринг!
13'. Арда Туран жарима майдонга яқин жойда Азарга қарши
ўйин қоидасини бузди. Рамирес зарба беришга ҳааркат қилмоқда! Яна бир жарима
зарба бу сафар шундоққина дарвоза тўғрисида!
14'. Виллианнинг зарбаси ноаниқ чиқди!
16'. "Атлетико" ҳам ўз ҳужумчини ташкил
қилишга уринб кўрди, бироқ, Костанинг зарбасидан сўнг, тўр дарвозабонгача
ҳам етиб келмади!
19'. Тўпни назорат қилиш борасида, сўнгги дақиқаларда
"Челси" катта устунлик билан олдида!
21'. "Атлетико" майдон марказида ўпни ўз
наозорати остида ушлаб турибди.
23'. Давид Луис! Чиройли зарба йўллади! Бироқ ноаниқ!
25'. "Челси" бурчак зарбасидан самарали
фойдаланишга уриниб кўрди, бироқ, мадридликлар ўз жарима майдонларида ишончли
ўйин намойиш этишди.
30'. Ўйининг учдан бир қисми ўтиб бўлди, ҳамон икки
ўйинга кўра тенглик!
31'. Учрашувдаги дастлабки сариқ карточка: Кэйхилл
Костага қарши ўйин қоидасини бузди ва ушбу қилмиши учун жазоланди! Жарима
зарбаси эса наф келтирмади!
35'. "Атлетико"нинг ҳужумларини
"Челси" футболчилари ишончли тарзда бартараф этишмоқда!
36'. ГООООЛЛЛЛЛЛ! Торрресс!
55'. Қадрли футбол ихлосмандалри, Сизлардан минг бор уўр
сўраймиз, техник сабабларга, кўра, матнли трансляциямиз узилиб қолди. Аммо,
барчаси ортда қолди! Давом этамиз!
56'. Биз эфирда йўқлигимиз пайтда "Атлетико
ҳисобини тенглаштиришга муваффақ бўлди. Адрииан мувозанатни тиклади!
58'. Дарвоқе, "Челси" таркибида ўзгариш
бўлиб ўтди: Эшли Коул ўрнига майдонга Это'О тушди.
59'. Эндигина майдон тушган ЭтоО ўз дарвозасига пенальти
олиб келди! У Костга қарши ўйин қоидасини бузди!
60'. Демак, Кота ё Шварцер! ГООЛЛЛ! КОСТА!
61'. Диего Коста пенальтини амалга оширишда, анча
тайёргарлик кўрди ва ниҳоят уни бехато амалга оширди - 1:2!
64'. Хавфли вазият ва Коутуанинг ажойиб сейви! Қандай
қилиб қайтарди буни Тибо! Дарвоза устунидан қайтган тўпни қайтаришга қандай
қилиб улгурди!
66'. "Атлетико" таркибида ўзгариш: Адрианнинг
ўрнига майдонга Руаль Гарсия тушди!
67'. Шу заҳоти Моуриньо Торреснинг ўрнига майдонга
Демба Бани тушурди!
69'. "Челси" ҳисобни тенглаштиришга ҳаракат
қилмоқда, бироқ, Куртуа ажойиб ўйин намойиш этмоқда!
72'. ГООООЛЛЛЛЛ! Арда Туран!
73'. Ҳа, "Атлетико"нинг тезкор ҳужумини Арда
Туран муваффақиятли якунлади ва ҳисобни 1:3 кўринишига олиб келди!
77'. "Челси" таркибида Виллианнинг ўрнига
Шюррле тушди!
79'. "Атлетико" таркибида эса Диего Костанинг
ўрнига Соса тушди!
80'. Мадридликлар тўпни назорат қилишда давом
этишмоқда. Вазиятлар бўйича ҳам меҳмнолар етакчилик қилишмоқда!
3'. "Атлетико" таркибида сўнгги ўзгариш: Гол
муаллифларидан бири бўлмиш Арда Тураннинг ўрнига майдонга Кристиан Родригес
тушди!
84'. "Челси" вазиятни ўнглашга уринмоқда,
бироқ, меҳмонлар вазиятни ўз назоратлари остида ушаб туришибди.
85'. Испанча финални кўрамиз шекил, бироқ, иожизага
ишонишда давом этиш лозим! Ахир ЕЧЛда нималар бўлмайди дейсиз!
"Ливерпуль" буни тасдиқлаши мумкин!
89'. Симеоне шогирдлари ақл билан майдонда
ҳаракатланишмоқда ва тўпни мезбонларга бермасликка уринишмоқда!
90'. Иккинчи бўлим ҳам деярли тугай деб қолди. Ҳисоб
ҳамон 1:3!
90+1'. Никола Риццоли беш дақиқа қўшиб берди!
"Челси"да беш дақиқа бор вазиятни ўнглаш учун!
90+4'. Хавфли вазият! Азар рақиб жарима майдонига
майдонига ёриб кириб, чамаси 5-4 метрлардан зарба йўллади, Бироқ Курта оёқлари
билан қайтарди!
90+5'. БЎлди, ўйин тугади! "Атлетико"
финалда!
Бу мавсум ажойиб ўйин намойиш этаётган "Атлетико"
ҳақли равишда финалга чиқди! "Челси" мухлисларига эса кайфиятни
тушурмасликни тилаб қоламиз! Бу сафар омад "Атлетико"га кулиб боқди!
Лиссабонда Мадрид шаҳри дербисини кўрадиган бўлдик дўстлар!
Ушбу учрашувни сиз, азиз мухлислар учун Комилжон ЁҚУБОВ
шарҳлаб борди. Футболдан юзоқлашманг! Ҳайрли тун дўстлар!