"Барселона" клуби раҳбарияти Франция чемпионатида иштирок этиш истаги билан билдиришнома юборди.
Агарда Каталония мустақилликка эришадиган бўлса, "Барселона" Франция чемпионатида иштирок этмоқчи. Бу ҳақда Uff.uz сайти “Soccer.ru”га асосланиб хабар бермоқда.
Яқинда Европарламентга сайлов ўтказилди ва 55 фоиз каталонияликлар Испаниядан мустақил бўлиб ажралиб чиқиш борасида референдум ўтказиш тарафдори бўлган партияга овоз берган.
Эслатиб ўтамиз, "Барселона" ўтган мавсум Испания чемпионатида иккинчи ўринни қўлга киритган эди.