Google компанияси Android’га бир қанча ўзгартиришлар
киритади.
Ушбу ўзгаришлар бегона манбалардан иловалар юклаётган
фойдаланувчиларга хавфсизликни таъминлаб беради. Операцион тизим вақти-вақти
билан ўрнатилган дастурнинг ишончлилигини текшириб туради.
Ҳозирги кунда Android’даги Google хизмати иловани фақатгина
ўрнатилаётган вақтида текширади. Аммо, айрим зарарли дастурлар ўзларининг ёмон
томонларини бир мунча вақт ўтгач кўрсатади. Шу сабабли компания келажакда
иловаларни ўрнатиш вақтида ҳам кейинчалик ҳам зарарсиз эканлигини текшириб
туришга ваъда берди.
Ҳозирги кунга келиб, иловаларни текшириш функцияси
фойдаланувчилар томонидан 4 миллиард маротаба ишлатилди. Google’нинг қайд
этишича, ушбу амалиёт жуда ҳам фойдали бўлиб, статистикага кўра, фойдаланувчиларнинг
0,18 фоизигина илованинг хавфли эканлиги ҳақидаги огоҳлантиришдан сўнг уни
давом эттирган.
Android энг кўп киберҳужумларга дучор бўладиган мобил
платформа ҳисобланади. Статистикага кўра, вирусларнинг 99,99 фоизи бегона
манбалар орқали ўрнатилган иловалардан ўтади. Қолган 0,01 фоиз вируслар эса
Google Play дўконига зарарсиз илова кўринишида кириб қолади.