Миллий эстрадасини ривожлантириш ва мувофиқлантириш кенгаши
хузуридаги ижодий кўмаклашувчи гурухлар йиғилишининг 2013 йил 13 августдаги
14-сон йиғилиш баёнига асосан Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Дилфуза
Рахимова, "Нихол" мукофоти совриндориОтабек Муталхўжаев, хонанда Дилшод
Рахмонов ва Жасур Умиров ҳамда Уммон ва Манго гурухларининг
лицензиялари қайтариб берилди.
Лицензиялар уларнинг қўшиқлари муҳокама қилингани,
бу даврда улар 5-тадан 10-тагача Ватанни мадх этувчи қўшиқлар ёзиб тақдим
қилишгани ва Мустақиллигимизнинг 22 йиллиги муносабати билан Республикамизнинг
чекка худудларида иштироки, хамда ахоли билан ижодий учрашувлар ўтказганликлари
сабаб бўлган.