Uzmobile бренди 2017 йил охиригача GSM стандарти базасидаги
мобил алоқа тармоғини жорий этади. Бу ҳақда UzDaily
нашрига таяниб хабар берди.
Аввалроқ, CDMA стандартида хизмат кўрсатувчи Uzmobile алоқа оператори
базасида миллий алоқа операторини ташкил этиш тўғрисида Президент Қарори
имзолангани ҳақида хабар берилган эди.
UzDaily’нинг ёзишича, янги GSM тармоғи авваллари «МТС-Ўзбекистон» алоқа оператори фойдаланган
частота ресурслари базаси асосида ташкил этилади. Айни вақтда,
Uzmobile CDMA стандартида хизмат кўрсатишда ҳам давом этади.
Эслатиб ўтамиз, 2012 йилда «МТС-Ўзбекистон»нинг лицензиялари
тугатилган, операторга нисбатан умумий қиймати 600 миллион доллардан ортиқ
бўлган даъволар эълон қилинган эди.
Маълумот ўрнида, янги миллий алоқа оператори 2014 йил охиригача
Тошкент шаҳрини, 2015 йилда барча вилоят марказларини, 2017 йилгача эса
бутун Ўзбекистонни қамраб олиши кўзда тутилган.