Айни вақтда ижод оламига чинакамига шўнғиб кетган “Уммон” гуруҳи яна бир янги таронани муҳлислари учун ҳозирлиб қўйди. Қизиқ томони қўшиқнинг мавзуси…
Гуруҳ аъзоси Жасурнинг маълум қилишича янги тарона “Сен кечир” деб номланади. Уммон кимдан ва нима учун кечирим сўраётган экан? Йўқ аслида, қўшиқ қаҳрамони умуман бошқа. Яъни ошиқ йигит бир дилбар қизнинг ишқида мафтун бўлиб, унга дил изҳорини айта олмай юрган. Шу жиҳати қизиқарлики, қиз ҳам йигитни қаттиқ севади ва унинг севги изҳорини кутиб яшайди. Бироқ тақдир у қизни бошқага туҳфа этганидан сўнг йигит жуда кеч қолган бўлади. Қўшиқда мана шу армон бўлган муҳаббат ва йигитнинг қизга айта олмаган дил изҳори тараннум этилган.
Сокин йўналишдаги “Сен кечир” таронасининг мусиқаси, матни ва аранжировкаси Зоҳид Рихсиевга тегишли. Шу ўринда айтиб ўтиш лозимки, гуруҳ хонандаси Зоҳид ҳар доим янги ғоя ва қўшиқ устида доимий изланишда бўлади.
Сирли томони Зоҳидни бу янги-янги ғояларга илҳомлантирувчи пари ким экан?! Мазкур қўшиқ ҳам уч кунлик тинимсиз меҳнат эвазига тайёр ҳолатга келган.
Тез кунларда эса сайтимиз орқали премьера қилингач унга муносаб баҳо берасиз. Бизни кузатишда давом этинг.