"Ҳолливуд"нинг намунали жуфтликларидан бири Том Круз ва Кэти Холмс 5 йиллик турмушга барҳам беришга қарор қилишди. Актёрнинг адвокати "Кэти пайшанба куни ажрашиш мақсадида судга мурожаат этди.
Том жуда тушкун кайфиятда, ҳозирча фарзандлари билан овуняпти" деди. Сешанба куни 50 ёшни қаршилайдиган Том Круз Холмсга 2006 йилнинг 18 ноябр куни уйланган эди. Уларнинг Сури исмли бир қизлари бор эди. Кэти Томнинг учинчи хотини эди. Бундан олдин акётр Мими Рожерс ва Николь Кидманлар турмуш қуриб, ажрашган эди. Оила қуришдан олдин тузилган келишувга кўра, Холмс Том билан яшаган ҳар йили учун 3 миллион доллар олади. Бундан ташқари актёрнинг Калифорниядаги уйи ҳам энди Холмсники. Бу уй 35 млн долларга баҳоланган.