Сирдарёдаги марказий стадион ҳатто футболда ҳам бу қадар тўлган эмас!
Хит қўшиқлар яратишда пешқадамликни қўлдан бой бермай келаётган Улуғбек Раҳматуллаев яқинда Сирдарёлик мухлислари билан жонли ижодий кеча ўтказиб қайтди. Гулистон шаҳридаги марказий ўйингоҳда бўлиб ўтган концерт дастурига 13 500 та чипта сотилган бўлиб, яна 5000 нафар мухлислар киролмай кўчада қолиб кетганига нима дейсиз ? Аншлаг дастурда Раҳматуллаев энг хит ва янги тароналарини куйлади. Унга деярли бутун концерт давомида барча мухлислар жўр бўлиб туришди. Айниқса, Улуғбекнинг янги "Кабутарлар" таронаси ҳали эндигина дунёга келган бўлса-да, барча уни бир овозда жўр бўлиб куйлади. Улуғбекнинг ўзи эса 18:00да бошланган дастурини "инжиқ" об- ҳавога қарамасдан бир неча соатга узайтириб, илҳом билан давомлади.