Кетма кет гўзал туйғуларга бой тароналар яратаётган таниқли
хонанда Улуғбек Раҳматуллаев янги ижод маҳсули билан тингловчиларни хушнуд этиш
истагида.
"Севги балки бу жаннат” фильмига куйланган саундтрек Рустам
Саъдиев ғояси асосида яратилган. Матн ва мусиқа муаллифлари Сарвар ва Комил.
Мазкур баҳор туҳфасининг премъераси "Ўзбегим таронаси” радиосида.
Шунингдек, ушбу қўшиқ кучли муҳаббатни тараннум этади. Ошиқларнинг қалб
кечинмалари, юракни қамраган туғулар...буларнинг барчасини таронани тинглаб ҳис
этишингиз мумкин.
Дарвоқе, "Севги балки бу жаннат” фильмининг бош ролларида Йигитали Мамажонов ҳамда
Юлдуз Ражабова. Шунингдек, Муяссар Бердиқулова, Санжар Шодиев, Дилноза
Умароваларнинг ҳам актёрлик маҳоратидан баҳраманд бўлишингиз мумкин. Мазкур қўшиқни
сайтимизда ҳам тинглаш имконияти бор.