Аввалроқ актриса Шаҳзода Муҳаммедова автохалокатга учрагани
ҳақида хабар берган эдик.
Ўтган ҳафтада эса интернетдаги аксарият ижтимоий тармоқларда актриса
ҳақида бемаъни хабарлар тарқалди...
Унга кўра, Шаҳзода Муҳаммедова Темур исмли бир йигитнинг оиласини бузиб
юрган экан. Бундан ташқари куни кеча Зарина Низомиддинованинг интернетдаги
шахсий саҳифасига Шаҳзода Муҳаммедова номи билан очилган саҳифадан
хақоратли сўзлар ёзилган мактублар етиб келган. Мазкур масала
юзасидан актриса Шаҳзода Муҳаммедовага мурожаат қилдик.
"Ўзим ҳам сизларга шу масалада мурожаат қилмоқчи бўлиб тургандим.
Аввалига бундай хабарлар, менга бўлган тухмат бўхтонлар
Whatsapp орқали телефонимги кела бошлаганди. Уларга эътибор қилмаган
эдим, энди интернетга суратларим билан жойлаштиришни бошлашди. Ҳатто мени
номимдан сохта саҳифа очиб актриса Зарина Низомиддинова
билан муносабатларимизни бузишга ҳам ҳаракат қилишди.
Бундай одамларга айтадиган гапим битта, уларни Худонинг хукмига топширдим.