Дизайнерлик ва актрисалик фаолиятни баравар олиб бораётган Шаҳзода энди фильмларда роль ижро этмайди. Буни актрисанинг ўзи маълум қилди.
Шаҳзода Муҳаммедова: — Кинода ишлаш жуда қийин. Кечани кеча, кундузни кундуз демай меҳнат қилиш лозим. Бу менинг бошқа ишларимга халақит беряпти. Хонандаликка келсак, бу анчадан буён дилимга тугиб юрган ниятларимдан бири эди. Шу кунгача оила аъзоларим қарши бўлгани учун бу орзуимга эриша олмаётган эдим. Аммо "Дилкаш лаҳзалар” дастуридаги иштирокимдан кейин ушбу йўналишда ижод қилишимга рухсат беришди.
Шаҳзода яқинда иккита янги қўшиқ куйлади, улардан бири "Сен эмас” деб номланади. Шу кунларда клипмейкер Наримон Султохўжаев ушбу қўшиққа клип суратга олиши режалаштирилган.