Актриса Шаҳзода Муҳаммедова санъат билан биргаликда дизайнерликни ҳам бир маромда олиб бориши кўпчиликка сир эмас...
Аслида у Тошкент Давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. Телебошловчиликни ҳам уддалаган Муҳаммедованинг қўшиқ куйлаётгани кўпчиликка маълум. Аммо унинг халқ хизматларидаги "фаолият”и одамларга эриш туюляпти. "Шаҳзоданинг тўйларда куйлаши қолувди. Бу кетишда томошабинларнинг медасига тегиб қолиши аниқ” деган фикрлар кўпайган.
Шаҳзода Муҳаммедова, актриса: - (Кулиб) Халқ хизматларига боришим одамларга малол келмаса керак. Ахир қўшиқчилар кинода роль ўйнаса биз - актёрлар индамаяпмиз-ку! Санъат "қозон”ида қайнагандан кейин қўшиқ айтадими ёки роль ўйнайдими, бунинг фарқи йўқ. Муҳими, мухлисларнинг талаби! Мен ҳам ана шу талабдан келиб чиққан ҳолда халқ хизматларига боряпман, холос.